Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжид одоблари

00:00 / 08.10.2009 | eski savollar | 3769
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Аллоҳга шукрлар бўлсинким, кўпчилик намоз ибодатларини масжидларга бориб ўқишади. Биродарларимизнинг анча қисми масжидларда ўзларини қандай одобда бўлишларини билишса-да, бир қанча биродарларимиз масжидга келиб-кетиш ва бошқа амалларнинг тўғри бўлишини яхши билишмайди. Яъни масжид одобларини ўзлаштиришмаган. Мен қуйида масжид одобларини ўзимим билганча тўпладим. Саволим шундан иборатки, мана шунга ўхшаган рўйхатни масжидларга кираверишда намозхонларнинг кўзига кўринадиган жойларда осиб қўйилса ва улар булардан ибрат олишса, бу иш жоиз бўладими? Бу рўйхатдаги хатоларни тузатиш, унга қўшимчалар киритиш ва кераксизини олиб ташлаш лозим бўлиши мумкин. Масжид одоблари1. Аввалам доим эсда тутиш лозимки, бизнинг диёримизда масжидларимизда намоз амаллари Имом Аъзам (Ҳанафий) мазҳабида бажарилади.2. Масжидга келувчи мусулмон ғусл ва таҳоратли бўлишдан ташқари пок бўлиши, намунали бўлиб кўриниши ва бошқа намозхонларга азият бермаслик мақсадида ўзидан келадиган бадбўй ҳидлардан халос бўлиши лозим ва қуйидаги тадбирларни кўриб чиқсинлар:•Тананинг ёқимсиз ҳид чиқарадиган жойлари (айниқса, бош (соч ораси), қўл ости ва киндик ости, оёқ панжаси) эътибор бериб ювилган бўлиши лозим. Терлаб юрадиганлар янада эътиборлироқ бўлсин. Хушбўйлик берувчи нарслардан фойдаланганлари афзал.•Масжидга келишдан олдин хом пиёз, саримсоқ ва бошқа ўткир ҳидли таомлар истеъмол қилинмасин. Айниқса, таровиҳ намозига келадиганлар ифторликда ейиладиган таомларига эътибор қилсинлар.•Касби-кори юзасидан ҳар хил кир бўладиган жойларда ишлайдиганлар (масалан, қурувчилар, чилангарлар, чорва молларини боқувчилар ва бошқалар) ибодатга бадбўй иш кийимларидан фарқли тоза ва ювилган кийимларда келишсин. 3. Масжидга келувчилар ибодатга яроқли бўлган ҳолда соғ-саломат бўлишлари керак. Хаста бўлсалар, албатта, аввало динимиз таълими бўйича даво излашлари лозим:•Ҳар қандай юқумли касалликларга чалинганлар масжидга, яъни жамоага фақат тўла даволаниб бўлгандан сўнг келишлари мумкин.•Ибодат пайтида ҳадеб, рости-ёлғон ўзини мажбурлаб йўталавериш, акса уриб туриш одобдан эмас.4. Масжидга киришдаги ва чиқишдаги дуоларни ўқилишига эътибор берилгани маъқул.5. Масжидга кирувчи қўл телефонларини бутунлай ўчириб қўйишлари лозим.6. Масжид ҳудудида, айниқса хонақоҳларда дунёвий гаплар тўғрисида ва бошқаларнинг ибодатига халақит берадиган даражада юқори товушда гаплашиш, кулиб ўтириш маън қилинади. Шунингдек, намоз ўқиётганда бошқаларнинг намозини чалғитмаслик мақасадида ичдан айтиладиган барча зикрлар ва дуоларни товуш чиқармасдан айтиш лозим.7. Намозхоналарга кейин кириб келганлар олдинда қолган бўш жойларга ўтиш мақсадида елкалардан ошиб юрмасликлари (гуноҳ) учун аввал келганлар олдинги қаторларни тўлдириб ўтирганлари маъқул. Уламо ва ёши улуғларни иложи борича олдинги қаторларга ўтказган маъқул.8. Саф тортганда сафларнинг тўғрилиги аслида оёқ учлари эмас оёқ тўпиқлари ёки елкаларнинг тўғрилиги билан текисланади (чунки оёқ узунликлари ҳар кимда ҳар хил ва таналар олдин ё орқа бўлиб қолиш эҳтимоли бор). 9. Иложи борича намозхона ичида бош саждага тушадиган жойлардан оёқ босмасдан ўтилгани маъқул (оёқ остининг чиркинлиги пешонага тегмагани яхши). 10. Намозхон бош кийимли бўлгани афзал (суннат).11. Кун давомида қуёш чиқиш ва ботиш, қуёшнинг қиём вақти (яъни намоз ўқиш харом пайти)да, шунингдек ЖУМА маърузаси ва қори масжидда Қуръон тиловат қилаётган пайтида намоз ўқимаслик ёки ундан тўхташ лозим. Таҳияти масжид намози бундай пайтларга тўғри келган вақтда ўрнига «Субҳаноллоҳи валҳамдулиллаҳи валлоҳу акбар» каби зикрларни айтиш мумкин.12. Намоздаги қиёмда турганда, руку ва саждага борганда, қаъдада ўтирганда ёнма-ён турганларнинг ҳам намозига халақит бермаслик учун тирсаклар ва оёқларни ортиқча кенг қилмаган маъқул.13. Намоз, зикр ва дуолар тугамасдан олдин туриб кетиш нотўғри. Албатта, узрли сабаблилар (таҳоратнинг бирдан бузилиши ва бошқалар) бундан мустасно. Бундай ҳолда ҳам уларнинг чиқиб кетиш қоидаси бор. 14. Масжиддан шошилмай ва тиқилинч ҳосил қилмасдан, қария ва ёш болаларга эътибор бериб чиқиб кетилгани маъқул.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гапларни имом домлалар тез-тез кишиларга англатиб туришлари ҳам зарур

Топ рейтинг www.uz Openstat