Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғийбатнинг кўриниши

14:03 / 07.01.2017 | Oddiy yigit | 1353

Ассалому алайкум! Агар суҳбатда мeн бир инсоннинг ёмон ҳислатлари ҳақида унинг исмини айтмай гапирсам ғийбат бўлмас экан. 1: Исмини айтмасам ҳам гап ким ҳақидалигини тушунишларини билиб туриб, «бир инсон фалон иш қилди» дeсам кимлигини айтмасам ғийбат бўладими?
2: Исмини айтмасам танишмайди дeб ўйлаб гапирсаму лeкин улар кимлигини фаҳмлаб қолсачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир одам ҳақида гапиришдан аввал нега у ҳақида гапириш кераклиги ҳақида ўйлаш керак. Инсонлар ундан эҳтиёт бўлиш, келин томон куёвни суриштиргани учун ёки куёв келинни суриштиргани учун бўлса исмини айтишнинг ҳам зарари йўқ. Бундан бошқа мақсадда бўлса, исмини айтмаса ҳам ёмонлигини айтиш ҳаром. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat