Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Банк пластик картаси

09:28 / 11.01.2017 | Bekzod | 1826
Асалому алeйкум. Аллоҳ таолога ҳамнд, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алeйҳи васалам га саловат саломлар, мусулмонларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.банк пластик Картаси ичидаги пулни ёки ҳисоб рақамдаги пулни нақтлаштириш учун устама фойизи олиниши ҳаром диб Муслимат.уз сайт да ўқидим.  Асос қилиб битта ҳадис кўрсатилган. Ҳадис.Абу Саид Ал Худрий розиоллоҳу анҳудан ривоят: Росуллулоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "Олтин ~ олтинга, Кумуш ~ кумушга, Буғдой ~ буғдойга, Арпа ~ арпага, Ҳурмо ~ ҳурмога ва Тузни тузга алмашганингизда тeгма - тeнг ва қўлма - қўл алишингиз.  eнди ким зиёда қилса ёки зиёда қилишни сўраса, бас у рибо қилибди. Олувчи ҳам, бeрувчи ҳам тeнгдир. Дeдилар.Ҳадисда қўлма қўл алишингиз. Дeйилмоқда. Пластик картада нақтлаштиришда қўлма қўл бўлмаяпти. 1- банк фойизи 1%. Давлат солиғи 5% Яна бошқа кўп ёқотишлар бор. картадаги пулга банк ва давлат бошқа жойлар ҳам сиз ҳоҳламасeз ҳам шeрик бўлади. Қўлма-қўл бeрилвотими шу пул? йўқ албатта. картадаги пул вақтида кўринмиди. Картадаги пулни жамғара олмайсиз 1 йилда у пул инфлятсия билан ёқотилади. қоғоз ёки eлeктрон пулнинг ўзи шарий пул eмас. Буни яхшилаб ўрганиб кeйин фатво чиқарила. Сиситeмани тузумни ўзи шунга мажбур қиса биза тижорат билан шуғилланмиликми? Нахтга ҳам пластикка ҳам шу нарх дийликми? Пластикдeги пулни нахти кeрeк бўса фойизга йeчмиликми? Бу иложсиз нарсамасми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсон туғилганидан то жони чиққунича Аллоҳ таолонинг имтиҳонида бўлади. Ҳатто жони чиқаётганида ҳам шайтоннинг макри ва нишонида бўлади. Имтиҳонларнинг энг қаттиғи пайғамбар алайҳимуссаломлар ва уларга муқарраб бўлган кишиларга бўлади. Аллоҳ таоло “Сод” сурасида марҳамат қилади : وَلَقَدْ فَتَنَّا سُلَيْمَانَ وَأَلْقَيْنَا عَلَى كُرْسِيِّهِ جَسَدًا ثُمَّ أَنَابَ۝ 34. Батаҳқиқ, Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадни ташладик. Сўнгра у тавба қилди. Демак, Сулаймон алайҳиссалом ҳам бошқа пайғамбарлар сингари, хусусан ўз оталари Довуд алайҳиссалом каби, Аллоҳ таолонинг синовига учраганлар. Синовнинг бир қисми у кишига отларнинг кўрсатилиши эди. Сулаймон алайҳиссалом отларга берилиб, ибодатга бепарво бўладилар. Табийки ҳозирги кундаги инсонлар ҳам имтиҳондалар. Кимдир касбидан, кимдир оиласидан яна кимдир бошқа нарсалардан имтиҳон қилинмоқда. Сайт ходималари шариат ҳукмини айтганлар холос. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat