Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чилтон хақида

09:06 / 12.01.2017 | Nilufar | 8428
Ассалому алайкум! Бувижоним сўраб беришимни айтган эдилар. Бувижоним Алхамдулиллах 81 ёшдалар. Намоз ва рўза амалларини бажариб келадилар. Уларда қайноналаридан қолган эски чилдирман бор. Уйга эхтиёт қилиб илиб қўйганлар. Чилдирман хақида сўраганимизада қайноналари котта бахши бўлганликлари чилдирман билан хар хил амалларни бажарганликларини айтиб, ўзим бу нарсаларга ишонмайман лекин қайнонам вафотларидан кейин тобим қочиб қолган, оғир бўлиб, бошим оғриб қийналдим. Фолбинга бордим у боришим билан уйингизда бир аёлдан қолган амал бор экан шуни оласиз, ана ўзлари оппоқ либосда қараб турибдилар деган экан. кейин жонлиқ сўйиб чилдирманни олган эканлар. Бир маротаба чироқ ёқиб амалини қиганман лекин ишонмайман дийдилар. Чилдирманни нима қили дийдилар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўша фолбинга бориб, унинг гапини тасдиқлаш куфр ҳисобланади. Тездан тавба қилиб иймон келтириб олиш керак. Мунажжимга бориб башоратини тасдиқласа, фолбинга бориб фол очтирса ва уни тасдиқласа, қўл чизиқларига қараб, тошга қараб, чой ёки кофенинг чўкиндиларига қараб ғайбни гапирувчиларга, одамларим, боболарим, момоларим бор деб даъво қилувчиларга ва ўшаларга атаб жонлиқ сўювчиларга бориб уларнинг гапини тасдиқласа диндан чиқиб, никоҳи бузилади. (Ашраф Али Таҳонавий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat