Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломий кредит ҳақидаги мақола ҳақида

12:15 / 21.06.2018 | Behruz | 2919
Ассалому алайкум! Бугун www.hordiq.uz сайтида "Ўзбекистонда Исломий шартлар асосида кредит олиш имконияти пайдо бўлди" сарлавҳали мақола ўқиб қолдим. Унда ёзилишича "Исломда устама фоизга қарз бериш тақиқланади. Шунинг учун кўпчилик мусулмон давлатларида маиший мақсадлар учун муробаха принсипи асосида қарз берилади. Бунда банк мижоз танлаган товарни ўзи сотиб олади ва мижозга ойма-ой узиб юбориш шарти билан қимматроқ нархга сотади". http://hordiq.uz/2018/06/13/uzbekistonda-islomiy-shartlar-asosida-kredit-olish-imkoniyati-paydo-buldi/?lang=lat Мен ўтган йили кредитга телефон олгандим. Телефон асл нархи 1.300.000 сўм, лекин ойма-ой бўлиб тўлаш шарти билан бу нарх 2.600.000 сўмга айланди. Шартномада икки томон шу шартга келишганмиз. Сотувчи ҳам телефонни кимдандир сотиб олган ва менга кредитга берган. Йил давомида товар пулини бўлиб тўлаш жараёни бир -икки марта белгиланган муддатдан ўтиб кетди. Лекин кечиктириб тўлаганим учун сотувчи мендан бирон марта фоиз олмаган. Фақат тўловни тезлаштиришимни эслатиб турарди холос. Бир йилда белгиланган суммани тўлаб бўлдим. Айтингчи, бу ҳолат юқорида мақолада зикр этилган "муробаха принсипи" га мос келадими? Ўртада фоиз аралашмаган. Жавобингиз учун раҳмат. Ҳайит айёми муборак бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Тўғри келади. Бу ерда шартномада ҳам вақтида тўламасангиз фоиз тўлайсиз деган шарт бўлмаслиги керак. Моликий мазҳабидаги каби(бошқа мазҳаблар ҳам шунга фатво беришди) вақтида тўламасангиз хайрия жамғармамиз бор, шунга хайрия ўтказишни ваъда қиласиз, биз буни ўзимизнинг шахсий манфаатларимизга ишлатмаймиз – деган шарт бўлса ҳам жоиз. Бунда кечиктирганлиги учун қилинган хайрия сотувчининг шахсий манфаати учун ишлатилмайди. Бундан кўзланган мақсад биринчидан тўлашни кечиктирмаслик, иккинчидан мабодо кечиктирса фақир мискинлар ундан манфаатдор бўлишидир. Аслида ҳар қандай ишни ҳам бир оз шариат қоидаларига туширилса гуноҳдан халос бўлинади, барака бўлади. Биз шунинг илмини ўрганишимиз керак холос. Валлоҳу аълам!
http://fiqh.uz/maqola/322 

Топ рейтинг www.uz Openstat