Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қай бири тўғри бўлган?

07:23 / 03.02.2017 | ibrohim | 2922

Ассалому алайкум! Бир одамдан эшиттим Али р.а ни Муовия р.а ўлдирган Ҳасан ва Ҳусайн р.а ларни ҳам ўлдирган деди. Мен ишонмадим, у одам мен ўзим ўқидим университетдаги китобдан деди. Кейин Муовия р.а ни ҳақорат қилди. Мен билган маълумотда Али р.а ни Абдурахмон ибн мулжим ўлдирган деб эшитган эдим. Қайсиниси ҳақиқат?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу каби маълумотларни ноаниқ манба ва китоблардан ўқиб олишдан эҳтиёт бўлинг. Ислом ақийдасига кўра Муовия розияллоҳу анҳуни ҳақорат қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Бу каби фақат мутахассис олимдан тушуниб олинадиган масалалаларда хулоса қилишдан сақланиш лозим. Халифа Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бир киши кириб, “Муовия розияллоҳу анҳу ҳақ бўлганми ёки Али розияллоҳу анҳуми?” деди. Шунда Умар ибн Абдулазиз : “Аллоҳ таоло у ишларга менинг қўлим қўшилиб қолишидан сақлаган экан, мен тилимни муҳофаза қилиб оламан” деган маънода жавоб берган эканлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat