Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳрга рози бўлиш

00:00 / 02.03.2007 | eski savollar | 3217

Ассалому алайкум ҳурматли шайҳ ҳазратлари мани 1-2 та саволларимбор эди. 1. Сайид авлодларига қурбонликнинг гўштини ейиш ва садақа олиш мумкин эмас деган гапга нима дейсиз ёки бу ҳадисми? 2. Аёл киши агар маҳрдан кечиб эрига Оллоҳ йўлида мен ўзимни сизга бағишлайман маҳрига розиман деб маҳрига рози бўлса жаннат вожиб бўладими шундай ҳадис борми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо садақанинг хурмосидан бир дона олиб оғзига солди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиҳ-қиҳ! деб ташлатмоқчи бўлдилар. Сўнгра: «Биз садақа емаслигимизни сезмовдингми?» дедилар». 
Икки Шайх ривоят қилишган.
Муслимнинг ривоятида: «Бизга садақа ҳалол эмаслигини билмабмидинг?!‌» дедилар», дейилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам болажон зот эдилар. Саҳобаи киромларнинг болаларини доимо эркалатиб юришларини ўрганиб ўтган ҳадисларимизда ҳам кўрдик. Айниқса набиралари Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайнларни жуда яхши кўрар эдилар. Гоҳида намозга ҳам кўтариб чиқар эдилар. Кўпинча мажлисларда ҳам қўйинларига солиб ўтирар эдилар. Ана шундай ўтиришларнинг бирида гўдак Ҳасан розияллоҳу анҳу Закотга келган хурмодан бир дона олиб оғзига солганда ушбу ҳадисдаги гаплар айтилган. Бундан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оли байти садақа емоғи мумкин эмаслиги келиб чиқмоқда. Имом Муслимнинг ривоятида емоқми, бошқами-барибир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтларига садақа ҳаром экани маълум бўлмоқда. Шунинг учун Закот уларга ҳаром эканида ҳеч шубҳа қолмайди.

2. Бу маънода ҳадис борлгини билмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat