Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос жавоб беринг

00:00 / 24.10.2009 | eski savollar | 549
Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари.Илтимос, ушбу ҳатни уқишиздан олдин Ота-оналаримиз дардларига Аллоҳдан шифо со'раб дуо қилинг.Шу пайтгача ота-онамни рози қилиб келганман, улар ҳам мани кунглимга қараб келишган, ҳар доим мени тушиниб келишган, улар жуда ажойиб инсонлар. Ота-онамни ҳудди о'зини ота-онасидака ҳурмат қиладиган, мени ко'нглимга ҳам то'г'ри келадиган жуфтҳалол изладим, шунинг учун ҳам шу пайтгача ҳали уйланмадим, ёшим ҳам катта бо'либ қолди, лекин ҳозирда ко'нглимда бир инсон бор, униям ко'нгли менда бор ва у инсон Ҳудо ҳоҳласа ота-онамга ҳудди қиздек бо'лишига ишончим комил, у инсоннинг ота-онаси ҳам жуда ажойиб инсонлар. Фақат мани қийнаётган битта нарса ота-онам у қизга уйланишимга қаршилар, сабаби у қиз бошқа вилоятдан. Аҳир бошқа вилоятдан бо'лганлиги қаршиликка сабаб бо'ла олмидику. Муҳими у иймонли о'збек қизку. Ота-онам билан бир неча бор бафуржа гаплашдим лекин улар чин дилдан оқ фотиҳа беришадиган ниятлиги юқ, ҳа лабатта мен учун ота-онанинг розиликлари ва сог'ликлари биринчи оринда. Лекин бошқа қизларга эса ко'нглим тортмаяпти. Ҳазрат илтимос маслаҳат берин. Ота-онамни рози қилиб бошқа ко'нглимда ё'қ инсонга уйланишимга қанақа қарисиз, агар шундай буса мен ёқтирган қиз ҳам бошқа ко'нглида ё'қ инсонга турмушга чиқадику. Ота-онамизни рози қиламиз деб бошқа икки инсонни баҳтсиз қилиб қо'ймаймизми?!Маслаҳатиз учун олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ота-онангизга гапи ўтадиган кишилардан ёрдам сўранг. Уларга тушунтиришсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat