Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тишга тош ёпиштириш ҳукми

16:32 / 13.02.2017 | Ramziddin qizi | 1107

Ассалому алайкум! Мeн бу саволни бир дўстимнинг номидан сўрамоқчиман. У мeндан тишнинг устига тош ёпиштирдириш ҳукмини сўради. Бундай қилиш жоизми? Таҳорати ва намозларига зарар қилмайдими? Олдиндан жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда одамлар қулоққа зирак тақилган, қўлга узук тақилгани каби тишларига қимматбаҳо тошлар қўйдиришмоқда. Бундан мақсад зийнатдан бошқа нарса эмас. Бу шаръан жоиз эмас, чунки ғусл ва таҳоратда унинг остига сув етмайди. Тишга қўйилган плмбалар бундан мустасно. Абдуллоҳ ибн Масъуддан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздиртирувчини, соч улайдиганни ва улатадиганни, ҳусн учун тишларини орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоят қилган. Шунга биноан жоиз эмас. Таҳорат ва ғусл адо бўлмайди. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/29715

Топ рейтинг www.uz Openstat