Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

сехир жоду

00:00 / 03.11.2009 | eski savollar | 2142
асалому алекум қориака. сехру жоду деп эр хотини ортасида фарзан бо'маслиги мумкунми ? агар шундаэ бо'лса қанақа эо'ли бор қаэтаришга ва беш махал номоз о'қидиган одамга хам тасир қиладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ат-Таҳонавий «Кашшофу истилоҳотил фунун» номли китобида сеҳр ҳақида қуйидаги таҳрифни келтиради:«Сеҳр илмнинг бир нави бўлиб, уни жавҳарларнинг хусусиятларини ва юлдузларнинг буржларини билишдан истифода қилинади. Ана ўша нарсадан сеҳр қилинган кишига ҳайкал олинади ва унинг учун бурждаги махсус вақтни кутилади. Сўнгра шариатга хилоф куфр ва фаҳш сўзларни талаффуз қилинади. Унга шайтонларнинг ёрдами ила эришилади. Уларнинг ҳаммасининг жамланишидан сеҳр қилинган кишида ғаройиб ҳолатлар юзага келади».Ал-Қалюбий сеҳрни қуйидагича таҳрифлайди:«Сеҳр шариатда ифлос руҳларни махсус сўз ва амаллар орқали ишлатиб одатдан ташқари ҳолатларни келтириб чиқаришдир».Ҳанбалийлар сеҳрни қуйидагича таҳрифлайди:«Сеҳр тугунлар, сўзлар, дам солиш ёки бир нарсаларни ёзиш ёхуд қилиш орқали кишининг бадани, қалби ёки ақлига бевосита таҳсир қилишдир».Мазкур таҳрифларни жамлаб ўргансак, уларнинг ҳар бирида сеҳрнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз бораётганини кўрамиз. Демак, ушбу таҳрифларнинг йиғиндисидан сеҳрни тўлароқ анг¬лаб оламиз.Сеҳрга алоқаси бор нарсалар.1. Шаҳваза.Бу нарсани бизда бахшилик деб айтишимиз ҳам мумкин. Бу аслида қўли енгилликдан иборат бўлиб чаққон ҳаракатлар билан бир оз ҳийла ишлатиб бирор нарсани бошқача қилиб кўрсатилади. Ўзининг бирор ерига беркитиб олган нарсани беморнинг ичидан олган қилиб кўрсатади.2. Нашра.Бу дам солишнинг бир тури, унда жин теккан деб гумон қилинаётган одам муолажа қилинади. Бошқача қилиб айтганда, беморни ўраб олган дард¬ни нашр қилинади, яҳни, ёзиб юборилади деган даҳво қилинади. Бу иш ҳам сеҳр ҳисобланади.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан нашра ҳақида сўралганда, «У шайтоннинг амалидандир», дедилар».3. Азоимхонлик.Бу сўз азийматдан олинган бўлиб, қасам ичиш маҳносини билдиради. Унда азоимхон маҳлум исм¬лар ила қасам ичиб жин текканларга шифо сўрайди. Уларнинг даҳвосича мазкур исмлар Сулаймон алайҳиссалом жинларнинг қабилаларига муваккал қилиб қўйган фаришталарнинг исмлари эмиш. Агар ўшалардан бирининг исми ила қасам ичса, у ўзига тобе жинни ишга солар эмиш.4. Тилсим.Юлдузларга боғлиқ деб гумон қилинган исм-лардир. Улар баҳзи бир маҳдан ёки бошқа нарсаларда бўлиб ўшалар билан кишиларни даволаш даҳвоси қилинади.5. Авфоқ.Бунда турли рақамларни ҳандасий шаклларнинг ичига махсус услубда чизилади. Ким ўша шакллар солинган қоғозни ўзи билан олиб юрилса, туғишни осонлаштиради, бир лашкарни бошқаси устидан ғалабасини таҳминлайди, маҳбусни қамоқдан чиқаради, деган даҳволар қилинади.6. Мунажжимлик.Бу сўз луғатда юлдузга назар солишни англатади. Аммо истилоҳда фалакдаги шакллардан ердаги ҳодисаларни билиб олишни даҳво қилишдан иборатдир.Сеҳрнинг ҳақиқати.Баҳзи тоифа ва шахслар сеҳрни тамомила инкор қилиб унинг ҳақиқати ва таҳсири йўқ, қуруқ хаёлдан бошқа нарса эмас, деган бўлсалар ҳам аҳли сунна мазҳаби жумҳури сеҳрни иккига бўлганлар.Биринчиси, ҳийла, чаққонлик, устамонлик каби ишлар билан ажабланарлик ишларни кўрсатиш. Бир оз ўйлаган одам уни оддий иш эканини тушуниб олади. Бу турни ажнабий тилда «фокус» де¬йилади.Иккинчиси, ҳақиқати, таҳсири бўлиб у кишининг баданида, руҳий ҳолатида, ақлида ўзини кўрсатади. Бу хилдаги сеҳрни ҳанафийлар, шофеҳийлар ва ҳанбалийлар тўлалигича собит нарса деб тан олганлар. Улар ўзларининг бу гапларига юқорида зикр қилинган оят ва ҳадисларни далил қилиб келтирганлар.Сеҳрнинг ҳукми.Сеҳр қилиш ҳаром ва гуноҳи кабирадир.Сеҳрни ҳалол деб эҳтиқод қилган киши кофир бўлишига ҳамма фуқаҳолар иттифоқ қилишган.Ҳанафий, моликий ва ҳанбалий фуқаҳолар сеҳр¬ни ўрганиш ҳаром ва куфрдир, деганлар.Баҳзи ҳанафийлар душманнинг сеҳрини қайтариш ва эр-хотиннинг орасини яхшилаш учун сеҳрни ўрганса бўлади, деганлар.Ҳанафийлар сеҳргарнинг сеҳри куфрдан иборат бўлса ёки сеҳрини одамларга зарар етказишга ишлатган бўлса, у қатл қилинади, деганлар.Сеҳр қилгани учун ҳақ олиш жоиз эмас.Сеҳрнинг муолажаси.Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонун-қоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги муқаддар қонун-қоидалардан бири эканини англаб етади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таоло томонидан бўладиган синовдир.Ким солиҳ бандалар бало ва мусибатлардан узоқда бўлади деб ўйласа хато қилади. Солиҳ кишига офат ва мусибатларни етиб туриши Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббатининг аломатидир. Солиҳ кишига жумладан, беморликларни етиб туриши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилгани аломатидир. Бундай кишилар учун офат ва беморликлар гуноҳларининг каффоратидир.Ҳа, агар мусибатга учраган банда солиҳ бўлса, мусибат унинг учун гуноҳларга каффорат ёки даражотларининг кўтарилишидир. Агар осий бўлса, мусибат унинг учун ёмонликларини ювиш ва бу дунё бевафолигини эслатишдир.Гоҳида бандага сеҳр ва кўз тегиши орқали ҳам мусибат етади. Шунинг учун мусулмон одам мазкур икки нарсадан сақланиш йўлларини яхши билиб олиши керак. Сақланиш муолажа қилишдан кўра осонроқдир. Сеҳр ва кўз тегишдан сақланиш бир неча услублар ила амалга ошади1. Тавҳид ила руҳни тетиклаштириш.2. Борлиқдаги барча нарсанинг тасарруфини фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи қилишига иймон келтириш.3. Яхшиликларни кўп қилиш.4. Сеҳргарлиги ва кўзи борлиги ила машҳур бўлган одамлардан узоқда бўлиш.5. Аллоҳдан сеҳр ва кўз тегишидан паноҳ сўраб керакли дуо ва зикрларни ўқиб юриш. 6. Мазкур дуо ва зикрлар ҳақ экани ва уларнинг фойдаси борлигига иймон келтириш. Мазкур иймон қанча кучли бўлса, таҳсир ҳам шунча кучли бўлади.7. Мазкур дуо ва зикрларни айтганда қалби ҳозир бўлиши. Чунки ғофил қалб ила қилинган дуо қабул бўлмайди.8. Кундузги дуо ва зикрлар бомдод ва кечкилари аср намозидан кейин айтилади. 9. Оятул Курсий, Бақара сурасининг охирги икки ояти, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш учун ўқилади. Бошқа дуо¬лар ва зикр¬лар ушбу китобнинг тегишли жойида келган.10. Сеҳрланиб қолганлик ва кўз текканлик аломатлари қуйидагича: кишининг аҳзолари соғ бўла туриб бошининг у ер бу ери оғриса, юзи сарғайса, кўп терласа ва сийса, иштаҳаси йўқолса, юраги бежо бўлса, белининг ва икки курагининг пас-тида оғриқ бўлса, узрсиз хафалик ва юрак сиқилиши бўлса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади. Шунингдек, бекордан-бекорга хавфсирайверса, аччиғи чиқаверса, одамларга қўшилгиси келмай қолса, дангаса бўлиб қолса, уйқуси келаверса, қўйингки, тиббиётга оид бўлмаган ҳолатларга учраса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади.Мусулмон одамнинг иймони ва қалби кучли бўлиб васвасага йўл қўймаслиги лозим. Сеҳр қилинган одам бир неча йўл билан муолажа қилинади.Биринчиси, сеҳрнинг жойи аниқ бўлса, уни олиб Фалақ ва Нас сураларини ўқиб туриб тугунлари ечилади. Сўнгра куйдириб юборилади.Иккинчиси, сеҳрни ўзига ўхшаш сеҳр билан муолажа қилиш. Бу иш ҳаромдир.Учинчиси, шарҳий дам солиш йўли билан муолажа қилинади. Бунда Фотиҳа, Фалақ ва Нас сураларини ёки Пайғабаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуоларни ўқилади. Имом Абдурраззоқ «Мусаннаф» номли китобида сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидаги маҳнони келтирган:«Сидрнинг баргидан еттита олинади. Уларни икки тошнинг орасига олиб туйилади. Унга Кофи¬рун, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари уч марта ўқи¬лади. Сўнгра сувга солиб ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунча такрор қилинади».Тўртинчиси, сеҳр қилинган нарса қоринда бўлса ич суриш, бошқа жойда бўлса, қон олиш билан бўшаш.11. Дам солишнинг шартларидан бири Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳамда ривоят қилинган дуолар билан бўлишидир.12. Дам солиш араб тилида ёки маҳноси тушунарли бўлиши шарт.13. Дам солиш ўзича таҳсир қилмаслиги, шифони фақат Аллоҳнинг Ўзигина беришига эҳтиқод қилмоқ шарт.14. Дам солувчи тақводор, солиҳ мусулмон бўлиши керак. У қанчалар тақводор бўлса, таҳсири шунча кучли бўлади.15. Дам солиш жараёнида сидқидилдан Аллоҳга юзланиш ва ёлбориш лозим.16. Киши ўзига-ўзи дам солгани афзал.17. Дам солдирувчи киши солиҳ мўмин бўлиши керак.18. Дам солдирувчи киши шифони ихлос билан Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраши лозим.19. Шифо бўлмаяпти деб шошилмаслиги керак.20. Кўз тегишидан хавфсираган жойларга тумор, кўзнинг шакли, отнинг тақаси каби нарсаларни осиш мумкин эмас.21. Сеҳргарлар одамларни ўзига ишонтириш учун тақводор бўлиб кўринишга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун улар намоз ўқишлари, зикр қилишлари ва бошқа одамларни жалб қиладиган ишларни амалга оширишлари бор.22. Сеҳргарларнинг аломатлари кўп. Шулардан бири улар беморнинг ва унинг онасининг исмини сўрайдилар. Ҳолбуки шарҳий дам солишда бу исмларнинг ҳеч кераги йўқ.23. Сеҳргарлар баҳзи кийимларини ёки кийим парчаларини келтиришни сўрайдилар.24. Сеҳргарлар маҳлум сифатга эга ҳайвон келтиришни сўрайдилар. Уларнинг жинларга атаб сўйишлари ёки қонини беморга суртишлари мумкин. Бу ҳам сеҳргарликнинг аломати.25. Сеҳргарлар маҳносини тушуниб бўлмайдиган тилсим ва шаклларни чизадилар.26. Сеҳргарлар беморга тўртбурчак шакллар ичига турли ҳарфлар ва рақамлар ёзилган варақлар беришади.27. Сеҳргарлар беморларни одамларга аралашмай маҳлум муддат алоҳида хонада яшашни амр қиладилар ва ҳоказолар.

Топ рейтинг www.uz Openstat