Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тортишиш қонуни

18:10 / 30.05.2018 | Muhriddin | 2405
Ассалому алайкум! Аллоҳ сизу бизлардан рози бўлсин. Youtube да тортишиш қонуни деган видеони кўриб қолдим. Унга кўра инсон нимани кўпроқ ўйласа ўша нарсани ўзига тортар экан. Кўпчилик олимлар гапирган, бутун олам сири деб айтган. Мисол учун янги машинами ишми ўйлайверса ўшанга эришаркан. Саволимни аниқ тушуниш учун ўша видеони кўриш кифоя. Бунинг ҳукми қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бу сиз айтган фалсафа сафсатадир. Асли гап Аллоҳ таолодан нимани сўрасанг Аллоҳ асло қайтармайди. Чунки Аллоҳ таолонинг наздида бу дунёнинг пашшанинг қанотича қадри йўқ. Лекин сўрашда шундай нарсани сўраш керакки, кейинчалик бор фикри хаёлини шунга боғланиб қолганидан афсус қилмайдиган бўлсин.
Ўтган асрда Ҳиндистон озодлиги учун катта ҳисса қўшган сиёсатчилардан мавлоно Абул Калом Озоднинг ҳаётларида бир воқеа бўлган. У киши ўғлининг никоҳ тўйи куни бутун Ҳиндистондан сиёсатчилар машҳур арбоблар, ҳатто бошқа дин вакилларидан бўлган кишиларни ҳам таклиф қилган эканлар. Шунда у киши тўйнинг охирида ҳамманинг олдида “Ўғлимга бир совғам бор” деб эълон қилибди. Ҳамманинг қалбига “Ўғлига қандай қимматбаҳо совға бераркин” деган бир туйғу келиб, интиқлик билан совғани нималигини эълон қилишини кутишибди. Шунда ўғлига бир қоғозга ўралган нарсани берибди. Ўғли қоғозни очса ичида яна бир қоғозга ўралган нарса, уни очса яна ва яна... Охири бир неча қават қоғозлар очилганидан кейин, кичкина бир ўйинчоқ чиқибди. Буни кўрган меҳмонларнинг ҳаммаси кулибди. Ўғил ҳам кулибди-ю, лекин қалбида ўша ерда шарманда бўлгандек қизарибди. Тўй тугаб орадан бир ҳафталар ўтгандан кейин ўғил отасига “Ўшанда қилган совғангиз менга жуда оғир ботди. Шунча одамнинг олдида тўғри иш бўлмади ва мен шарманда бўлдим” дебди. Отаси, “Болам сен шарманда бўлдингми? Биласанми у қайси ўйинчоқ эди? У ўша сен ёшлигингда сенда бўлишини орзу қилган, ҳатто шуни деб мен билан уришиб аразлашган ўйинчоғинг эди. Уни деб бир неча кун мен билан гаплашмай ҳам қўйгансан. Ёшлигингда энг катта орзуинг бўлган нарсани сенга совға қилсам-у, энди катта бўлиб шу орзуинг қўлингда турганидан шарманда бўляпсанми?! Болам мен бу билан сенга насиҳат қилмоқчи бўлдим. Ҳаётда ҳам шундай нарсани орзу қилгинки вақти келиб маҳшар майдонида Одам алайҳиссаломдан тортиб то қиёматгача бўлган инсонлар орасида ўша орзу қилиб интилган нарсангни қўлинга берилганида шарманда бўлмайдиган нарса бўлсин” деган эканлар. Буюк мусулмон кишилар фарзандларига таълим беришда ҳам шундай йўллардан фойдаланишган.
Шунинг учун шариатимиз инсон ўзига нима фойдали эканини билиши учун истихорани жорий қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat