Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

маслаҳатингизга жудаям муҳтож мусллима

00:00 / 07.11.2009 | eski savollar | 1360
Ассаламу алайкум wа роҳматуллоҳ wа баракатуҳ ...то'г'рисини этсам хатимни нимадан бошлашни ҳам билмаямман.Маслаҳатга муҳтож бир муслимаман. Мени қийнавотган нарса, қалбимга хотиржамлик бермаётган нарса бу ҳужайнимни беҳаё суратлар ва филмлар ко'риши, у 5 вақт намоз о'қийди, рамазон ро'засини 1 кун ҳам қолдирмиди ,Алҳамдулиллаҳ таомдан жуда қаттиқ тақво қилади, яни ҳалоллигига 100% аниқ нарсаларнигина харид қилади, ко'ринишидан тақволи муслим, лекин...Нима қилишимни қандай ё'л тутишимни билмаяпман.о'тган йили ҳудди шу сабаб қаттиқ ҳафалашиб қолдик.эвропада эдик.шу даражада ҳафалашдикки бизни узбекистонга қайтариб юборди,Узбекистонга боллар билан қайтиб кетдик,мана орадан анча вақт о'тиб яна келдик,о'злари чақирдила, ҳаммасига афсусланганини, оиласини қадри билинаётганини этиб чақирди, у вақт ичида қайнонам билан қайнонам зулмига чидаб яшадим, қандай синовлардан о'тганимни Аллоҳ :жж билгувчи, оилам учун ҳужайнимни Аллоҳ :жж ризоси учун суйганимдан сабр қилдим,бирор марта онасини менга бераётган зулмини этмадим, умид қилиб дуо қилиб Аллоҳга :жж таwаккал қилиб яшадим,мана энди шунча қийинчиликлардан кейин яна бирга булиб энди бошқача бир-биримизни қадрлаб яшасак керак деб о'йлаган эдим, афсуски...У о'згармаган ҳалиям о'ша эски касали, бошида бор кучим билан о'зим билан о'зим курашдим, майлин нима қилсаям индамиман, ички ҳаётига аралашмиман, рашк қимиман деб о'зим билан жуда қаттиқ олишдим, ко'п тасбеҳда булдим Қурон о'қидим, Аллоҳга :жж дуо қилдим, аҳамият бермасликка ҳаракат қилдим, лекин қандай, ахир иймон бунга ё'л қо'ймасакан,о'зидан мулойим оҳангда со'радим ҳам:- агар ман сизни қондиролмасам ,манга нисбатан ишқиз бо'лмаса нега яна мани чақирдиз, шу ҳаёт сизга ёқаркан нега манга яна озор бервосиз, десам ман сиззи яхши ко'раман, ман у нарсалани яхши ко'рганимдан ко'рмиман бу шайтондан дейди, майлин унга ҳам қийин эркак киши о'зи билвотган экан-ку гуноҳ иш қилаётганини манам унга давления қилмай деб уни чунишга ҳаракат қилдим, лекин қандай рози булиш мумкин бундай ҳаётга муслима аёл.Ҳаётимни мазмуни ёқолгандей, Узбекистондаги азобли кунларимни эсласам боргим кемиди, нима булганда ҳам фарзандларим отаси, уни барибир суяман, нима қилишни қандай ё'л тутишни билмаёмман, бегона юртда қадрдонларимдан узоқда жуда о'зимни ёлг'из ҳис қиляпман, Ахир У учун келгандим, келишимдан олдин роса Истиҳора о'қиган эдим, Аллоҳ :жждан хайрлисини со'радим,балким келшим керакмас эди, балким ундан жавобимни со'рашим керак эди, лекин ундай бо'лмади, ахир Аллоҳ :жж Ҳикматли Зот демак келишимда ҳам Унинг Ҳикмати бор деб о'зимга далда бераман,лекин ортиқ сабрим қомади бу ҳолатда яшашга.наҳот ҳаётимиз шу ҳолатда давом этса, наҳот оиламиз бузулишига шу ҳаром нарса сабаб бо'лса, мусулмонни ҳолати шу булса, Илтимос манга маслаҳат берила қандай ё'л тутай нима қилай, қандай қилиб бир уйда яшаб бепарво бо'ла оламан, қийналиб кетдим...Жавобингизни интизорлик билан кутаман,илтимос маслаҳат беринраҳмат Аллоҳ :жж сизларда рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабр қилиб, Аллоҳдан бу ишда ёрдам сўранг. Ўша ишни гуноҳ эканини, оқибати ёмонлигини тушунтиришга ҳаракат қилинг. Намоз ўқиб, рўза тутиши ва ҳалол таом излашидан сиз айтган гуноҳ ишни тарк қилишдан умид қилса бўлади. Аллоҳ у одамга инсоф берсин, бу гуноҳдан қутилишига ёрдам берсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat