Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо ҳақида

05:52 / 03.03.2017 | Ахлиддин | 2955

Ассалому алайкум! Азиз ва муҳатарам Устозлар, иккита саволим бор. 1: Дуоларнинг энг яхшиси ҳақида айтиб берсангизлар ва мен шу дуолларни ўқиб,  тавба қилсам ва бошқа ёмон йўлдан юрмасам, Аллоҳ мандан рози бўлса ва яна ишларим юришиб кетса. Аллоҳга беҳисоб шукур.
2: Саволим «Кимиёи саодат» қанақа китоб?  Уни ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади :

وِمِنْهُم مَّن يَقُولُ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ۝

201. Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин», – дейдир. Бу дуо мусулмонларнинг дуосидир. Улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. Чунки Ислом дини икки дунёнинг ободлигига чақиради. Динсизу худосизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳой-ҳавасини сўрамайдилар. Ёки баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар. Бу дуода юксак одоб ҳам ёрқин кўриниб турибди. Сўраладиган нарсани тайин қилиб, номини айтмасдан, умумий қилиб «яхшилик» деб айтилмоқда. «Яхшилик»нинг нималигини Аллоҳ таолонинг Ўзи яхши билади. Имом ибн Касир: «Ушбу дуо дунёдаги барча яхшиликларни ўзида жамлаб, ёмонликларни четлатган», – деганлар. Ибн Мурдавайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Байтуллоҳнинг бурчагидан ҳар ўтганимда, «Омин» деб турган фариштани кўрдим. Унинг ёнидан ўтсангиз, «Роббана атина фиддуня ҳасанатан ва фил охироти ҳасанатан ва қийна азабаннаар»ни ўқинглар», – деганлар. Бу дуо Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату вассаломнинг кўп қиладиган дуолари эди. Ибн Аби Ҳотим Абу Толутдан қилган ривоятда айтилади: «Анас ибн Молик ҳузурида эдик. Собит у кишига: – Биродарларингиз дуо қилишингизни сўрашяпти, – деди. Анас ибн Молик «Роббана атина...»ни ўқидилар. Бир муддат гаплашиб ўтирдилар. Турмоқчи бўлишганда: – Эй Абу Ҳамза, биродарларингиз туришмоқчи, уларни бир дуо қилсангиз, – деди. Шунда Анас ибн Молик: – Сизларга ишларни майдалаб беришимни хоҳлайсизми?! Агар Аллоҳ сизга бу дунё ва охиратнинг яхшилигини бериб, дўзахнинг азобидан сақласа, яхшиликнинг ҳаммасини берган бўлади-ку, – деди». ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам! 2). http://savollar.islom.uz/savol/10691 http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=32959.0 http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20308.0

Топ рейтинг www.uz Openstat