Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавассул масаласи батафсилрок ёритилса.

00:00 / 10.05.2011 | eski savollar | 2792
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху!САВОЛ: Мухтарам устоз! Хабарингиз бор, мен томонимдан сиз азиз устозга васийла масаласида куплаб саволлар берилди. Саволларни беришимдан ягона максадим, мазкур васийла масаласини илмий равишда урганиб, амал килиш эди. Алхамдулиллох, сиз томонингиздан киска булсада муносиб жавоблар такдим килинди. Аллох умрингизга барака берсин! Сиздан яна бир илтимосим шуки, "Зикр ахлидан суранг" китобчасида мазкур масалада батафсилрок ёритиб берилса, яъни айтмокчиманки, "Ихтилофлар.Сабаблар.Ечимлар" китобида ёритилган масалалар катори икки томоннинг далиллари урганилиб, далилларнинг сахихи баён килинса. Бу масалада уламоларимиз алохида китоб ёзганликлари, мухолиф томонга раддиялар беришганлигини эшитдик. Лекин купчилик араб тилидаги диний адабиётлардан фойдалана олмасликлари учун купгина масалалардан гафлатда колиб кетишади. Бу амални (яъни васийла) амалий равишда хам бажарганимда, фойдаси булганини мулохаза килдим. Якиндагина бошимдан утган бир ходисани келтириб утсам, ижозатингиз билан. Узим бозорда хар хафта якшанба кунлари, бешик савдоси билан шугулланаман. Хафтасига 2-3 та бешикни анжомлари билан олиб чикиб, сотиб, бозорлик килишга ишлатаман. Карийб бир ойдан бери бир сум хам савдо килмаётган эдим. Бизни бозорда 3-4 нафар бешикчилар бор булиб, улар жуда учар бозорчилар булиб, тиллари хам чечан, иложи булса бошкалар сотмасада, узлари сотиб фойда олишса. Шундай хамкасблар каторида мен карийб бир ойдан бери бирорта хам махсулот сота олмай юрдим. Бу холат тугриси алам киларлик холат эди менга. Бешикларни сотиб, рузгорга керакли нарсаларни ололмай колдим. Аллохга намозларда куп дуолар килдим, хожат намози, тасбех намозларини укидим. Лекин барибир уша хафта яна сотмадим. Шунда Аллохга васийла килиб дуо килиш калбимдан утди. Фарз намозидан сунг кулларимни дуога очиб, аввал Аллохнинг гузал исмлари ва олий сифатларини, сунгра озгина ихлос билан килинган солих амалларимни, охирида Усмон ибн Ханийф (р.а) ривоят килган васийла дуосини узбекча таржимасини укиб Аллохга дуолар килдим. Субхоналлох! Уша хафта менга соттиришга куймай, узлари сотишни яхши курадиган биродарларим менга сотишда кумак бериб, 2 та бешигимни сотиб беришди. Бу дуойимни Аллох кабул килганини калбдан сездим. Шунинг учун мухтарам устоз мазкур масалада хам кенгрок, батафсилрок маълумотларни "Зикр ахлидан суранг" китобчаларидан бирор сонида чоп килишда мутасадди булсангиз. Наклий далиллар билан биргаликда мени бошимдан утган ходиса каби аклий далилларни хам келтириш билан бирга Усмон ибн Ханийф (р.а) ривоят килган васийла дуосининг арабча матнини хам келтириб утсангиз. Бу айтганларим сизга шарт куйиш эмас устоз, тугри тушунгайсиз. Бу менинг талаба сифатида сизга илтимосим.Сиз каби олим зотни бизга насиб килган Аллохга хамдлар булсин! Аллох сизни саломат килсин! Амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- "Зикр аҳлидан сўранг"да бу масала чоп қилинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat