Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Забур китоби ҳақида

00:00 / 12.11.2009 | eski savollar | 11954
Ассалому алайкум Шайх хазратлари! Менга Муқаддас китоблардан Забур ҳақида ма'лумот беришингизни илтимос қиламан. Қур'они Каримда у ҳақида ма'лумот берилмаган. мен у ҳақида жуда оз ма'лумотга эга эдим. жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Забур ҳақида Қуръони Каримда маълумот берилмаган деган гапни қаердан олдингиз? Балки Қуръони Каримда бу китобни бир неча марта зикр қилинган.Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга «Забур»ни нозил қилган. Забурнинг луғавий маъноси «мактуб» – ёзилган.«Батаҳқиқ, Биз зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик» (Анбиё, 105).Уламоларимиз ушбу ояти каримадаги «зикр» ва «ер» сўзларидан кўзланган мақсад ҳақида икки хил фикр билдирганлар. Баъзилари, «зикр»дан мурод Тавротдир, шунга кўра, оятнинг маъноси: «Батаҳқиқ, Биз Тавротдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик» бўлади, дерлар. Бошқалари эса «зикр»дан мурод – Лавҳул Маҳфуз, бинобарин, аввал ўша маънони Лавҳул Маҳфузга ёзиб, кейин Забурга ҳам ёзган эдик, маъноси чиқади, деганлар.Аллоҳ таоло бошқа бир оятда қуйидагиларни айтади:«Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги Пайғамбарларга ваҳий юборганимиздек ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик» («Нисо» сураси, 163 оят).Аллоҳ таолодан Забур берилиб, пайғамбар бўлган вақтларида Довуд алайҳиссаломнинг ёшлари қирқда эди, дейдилар тарихчилар. Забур тўрт илоҳий китобнинг бири экани ҳаммага маълум. Унда мавъизалар, ибратлар, кўнгилни юмшатадиган ва зикр қилинадиган нарсалар бўлган.Довуд алайҳиссаломнинг овозлари жуда ҳам ширали бўлган. Яхши овозлар У зотнинг овозларига ўхшатилиши ҳамма халқлар одатига айланган. Довуд алайҳиссалом Забурни тиловат қилганларида осмондаги қушлар ҳам тўхтаб қолар экан. Ҳозирда аҳли Забур қолмаган.Мўмин - мусулмон одам Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга Забур номли китобни нозил қилганига жазм ила иймон келтириш лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat