Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайб илми ҳақида

00:00 / 15.11.2009 | eski savollar | 729
Ассалааму алайкум муҳатарам Устоз. Сизга савол биламан мурожат этмоқчийдим. Саволим қуйидагидан иборат: Пайг'амбаримиз Муҳаммад с.а.в га г'айб илми берилганми? Ёки фақат Жаброил а.с орқали ваҳий қилинганми? Ҳандақ урушида Ҳандақ қазилганда, котта ҳарсанг тош чиқади. Шуни Пайг'амбаримиз с.а.в синдириш учун 3 марта урадилар, ҳар урганда 3 ҳил келажакда бо'ладиган ишларни ҳабарини берадилар, шунга қандай изоҳ берасиз? Саволларимизга вақтиззи кетказиб жавоб бераётганиз учун ташаккур. Аллоҳ таоло сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло “Жин” сурасида айтади:“У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни ўз ғойбидан хабардор қилмас.Магарам Ўзи рози бўлган Пайғамбарлар. Албатта Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи қўйиб қўядир» (26-27-оятлар).Бу икки оятнинг умумий маъноси қуйидагича: Ғайб, яъни бандаларнинг илми етмаган нарсани фақатАллоҳ таолонинг Ўзигина билади. Ҳамда уни ҳеч кимга билдирмайди ҳам. Аммо баъзи ғайб нарсаларни Ўзи хоҳлаган Пайғамбарларига билдириши мумкин. Шунда ҳам баъзи гап-сўзлар аралашиб, адашиб кетишининг олдини олиб, ўша Пайғамбари олдидан ҳам, ортидан ҳам муҳофаза қилиб юрувчи фаришталарни қўйиб қўяди. Демак ғайб илмини фақат Аллоҳнинг Ўзи-ю баъзисини Аллоҳнинг билдириши ила Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам билишлари мумкин. Сиз айтган уч нарса ҳам ўшандай нарсалардандир.

Топ рейтинг www.uz Openstat