Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир луқмада икки хурмо емаслик ҳақидаги ҳадис

00:00 / 23.11.2009 | eski savollar | 2103
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Ҳазрат Имом Нававийнин­г Ал Азкор китобларид­а келган (Ал Азкор 2 қисм, 34 саҳифа, 573/2 ҳадис) ҳадисни келтираман­:Ибн Зубайр билан яшаганимиз­да бизга очлик етди. Сўнгра ризқландик­, Егулик тановвул қлаётганим­изда олдимиздан­ Абдуллоҳ ибн Умар ўтиб "Бир луқмада икки хурмо еманглар, чунки Расуллулло­ҳ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам ана шундай қилишдан қайтарганл­ар. Фақат биродаринг­из изн берса жоиз деганлар." Муттафақун­ алайҳ.Шу ҳадисни шарҳлаб берсангиз.Вассаламу алайкум ва роҳматулло­ҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам токи соҳибларидан изн сўрамагунча икки хурмони бир-бирига қўшишдан қайтардилар».Бешовлари ривоят қилганлар.Бу ҳадиси шарифда зикр қилинаётган ҳолат хурмо оз бўлиб, ҳар бир донаси ҳисобли бўлган вақтга оиддир. Ана ўшандоқ вақтда икки хурмони бир-бирига қўшиб қўйилса, бошқалардан кўра икки ҳисса кўпроқ ейишга ҳаракат бўлади. Бу кўпчилик шерик бўлган таомда одобсизлик, очкўзлик ва баднафсликдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундоқ ишдан қайтармоқдалар. Агар эгалари томонидан изн бўлсагина хурмоларни бир-бирига қўшиш мумкин экан.Демак, таом оз пайтида, кўпчилик орасида шериклик бўлганида, бошқалардан кўпроқ ҳиссани ўзлаштириш учун ҳийла қилиш, баднафсликнинг турли кўринишларини изҳор қилиш ҳаром иш ҳисобланар экан. Бундоқ ишлар мусулмончилик обрўсига тўғри келмас экан. Бу ишдан узоқ бўлиш, болаларни ҳам шу руҳда тарбиялаб бориш зарур.

Топ рейтинг www.uz Openstat