Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофир ва мушриклар

12:00 / 30.03.2018 | Behzod | 2198

Ассалому алайкум! Бошқа диндагиларни ўлмасларидан олдин кофир деса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ислом зоҳирий далилларга суянади. Бир киши калимаи тоййиба ва шаҳодатни айтса мўмин дейилади. Вафот топса мусулмонлар қабристонига кўмилади. Мабодо бошқа дин вакиллари қилаётган диний амални қилса масалан чўқиниш, зоҳирига қараб уни кофир дейилади. Кофирни кофир дейиш шарт. Қачон ундан иймонга далолат қилувчи ишлар содир бўлса мўмин дейилади. Мўминни эса мўмин дейиш шарт. Қачон ундан куфрга далолат қилувчи ишлар содир бўлса уни мўмин дейишдан тўхталинади. Кофирни кофир деб билмаслик ҳам куфр. Масалан бутпарастлиги аниқ бўлатуриб у ҳақида Аллоҳ раҳмат қилсин, жойини жаннатдан қилсин дейиш ҳаром амал ҳисобланади. Баъзилар буни куфр ҳам дейишган. Ҳозирги кунда бошқа дин вакилларига муслималарни турмушга чиқиши ёки бошқа дин вакилларидан уйланиш кўпайиб қолди. Улардан бири вафот топганида эса муаммо юзага келмоқда. Чет давлатдан насоро динига уйланиб юртига олиб келган, уни намоз ўқиганини ҳам кўргани йўқ, калимани айтганини ҳам ҳеч ким эшитгани йўқ. Вафот топди, фарзандлари жаноза ўқиб мусулмонлар қабристонига кўмамиз дейишади. Жаноза ўқувчи имом эса уни мўмин ёки мўмина эканлигини аниқ билмайди. Далил ҳам йўқ. Шунда аслига қараб бу бошқа дин вакили ёки вакиласи эди, Аллоҳни якка ёлғиз деб иймон келтирганини ҳеч ким эшитмаган, шунинг учун жаноза ўқилмай мусулмонлар қабристонига қўйилмайди. Бу одам ажратиш эмас, балки шариат аҳкомларига амал қилиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat