Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

кибр ва ғурурнинг асосий фарқи

00:00 / 08.12.2009 | eski savollar | 698
Ассаламу алейкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари, Аллоҳ таоло сизнинг исломга қилаётган хизматлариздан рози бо'лсин ва не'матлантирсин. саволларим бориди1. кибр ва г'урурнинг фарқини тушунтириб берсангиз, бироз қийналаётган эдим. мусулмон киши қай ҳолларда г'урурланиши мумкин, агар мумкин бо'лса? 2.шукр қилиш қандай бо'лади? чунки ба'зида бирор нарсага киришиб кетиб яхши натижаларга эришяпганда шукр қилишни о'йлаб, ҳаракатдан то'хтаб қолиш ҳолатлари бо'лган о'зимда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ШУКРНИНГ ҲАҚИЙҚАТИАлбатта, шукр соликлар мақомотидан биридир. У ҳам бошқа мақомотлар каби илм, ҳол ва амал ила юзага келади. Ушбу нарсаларни яхшилаб ўрганиб чиқилса шукрнинг ҳақийқатини англаб олиш мумкин бўлади. Зотан, бошқа барча гаплар бу маънони иҳота қилишга етишмайди.Илм.Бу асос бўлиб, ундан ҳол пайдо бўлади. Илм уч нарсани - неъматнинг ўзини, унинг неъмат эканини ва неъмат берувчининг зотини, неъмат бериш учун зарур бўлган сифатларини амда ўша Зотдан унга неъмат содир бўлишини билишдан иборатдир.Демак, неъма,т неъмат берувчидан қасд ва ирода ила берилиши керак. Ушбу ишларнинг барчасини билиш лозим. Барча неъматлар Аллоҳ таолонинг Ўзидан эканини, фақат Унинг Ўзигина неъмат берувчи эканини ва воситачилар Унинг томонидан беминнат хизматкор қилинганини билиш лозим.Худди шу маърифатдан тавҳид ва тақдис келиб чиқади. Иймон маърифатлари ичида тақдис биринчи ўринда туради. Қачон муққадас Зотни таниса ва ўша зотдан бошқа бирорта мақаддас Зот йўқлигини билиб етса, тавҳид бўлади.Сўнгра дунёдаги барча нарсалар мазкур ягона Зотдан вужудга келганини, барча нарсалар унинг неъмати эканини билади. Бу маърифат тақдис ва тавҳиддан кейинги ўриндаги маърифат бўлади.Демак, барча нарса Аллоҳ таолодан эканига маърифат ҳосил қилмагунингча шукр қила олмайсан. Агар бу борада озгина шубҳанг бўлса ҳам, на неъматни, на неъмат берувчини таниган бўласан. Маърифатинг ноқис бўлиши ила ҳолинг ноқис бўлади. Ҳолнинг ноқислиги амалнинг ноқислигига олиб боради.Ҳол Неъмат берувчининг инъомидан ҳосил бўлган хузуъ ҳамда тавозуъ аралаш қувончга ҳол дейилади. Бу нарса қувонч шукр бўлиши учун асосий шартдир. Қувонч неъмат ёки инъомдан эмас, балки неъмат берувчидан бўлиши керак.АмалНеъмат берувчига маҳбуб бўлган нарсани қилиш амал дейилади. Амални неъмат берувчининг маърифатидан ҳосил бўлган қувонч ила қилинади. Бу борадаги амал дил, тил ва аъзоларга боғлиқ бўлади.Дил билан шукр қилиш барча халққа яхшиликни қасд қилиш билан бўлади.Тил билан шукр қилиш Аллоҳ таолога ҳамду сано сўзларини изҳор қилиш билан бўлади.Аъзолар билан шукр қилиш Аллоҳ таолонинг неъматларини У зотнинг тоати учун ишлатиш ва маъсиятига ишлатмаслик билан бўлади.Неъматларнинг тақсими:Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматлари саноқсиз экани ҳеч кимга сир эмас. У зотнинг Ўзи «Иброҳим» сурасида: «Агар Аллоҳнинг неъматини санасангиз, адоғига ета олмайсиз», деган (34-оят).Уламолар неъматларни уч асосий қисмга тақсимлаганлар:1. Дунёвий, соғлик, офият ва ҳалол мол кабилар.2. Диний, иймон, ислом, Аллоҳ таолонинг маърифати, тақво, илм ва амал кабилар.3. Ухровий, оз амалга кўп савоб берилиши каби.Шокирларнинг даражалари:1. Овомларнинг даражаси. Улар фақат Аллоҳнинг неъматларига шукр қиладилар.2. Хосларнинг даражаси. Улар неъматларга ва кулфатларга шукр қиладилар.Имом Термизий Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳ таоло, эй ўлим фариштаси, сен бандамнинг фарзандини, кўзининг қорачиғини, қалбининг самарасининг жонини олдингми, дейди. Фаришта, ҳа, дейди. Аллоҳ, у нима деди, деб сўрайди. Фаришта, сенга ҳамд ва истиржоъ айтди, дейди. Шунда Аллоҳ таоло, жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва «Ҳамд уйи», деб номланглар, дейди», деганлар.Имом Ҳоким келтирган ривоятда айтилади:«Жаннатга биринчи чақириладиганлар, Аллоҳ азза ва жаллага енгиллик ва оғирликда ҳамда айтадиганлардир».3. Хосларнинг хосларининг даражаси. Улар фақат Аллоҳнинг Ўзига шукр қиладилар. Неъматни ҳам, кулфатни ҳам кўрмайдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat