Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол

00:00 / 29.02.2008 | eski savollar | 639
Ассалому алайкум Шахҳ Ҳазратлари. Аллоҳга ҳудди уни коъриб турганидек ибодат қилиш керак экан. Агар бу қоълдан келмаса Аллоҳ мени коъриб турбди дебибодат қилиш керак экан. Мен ибодат қилаётганимда Аллоҳ мени коъриб турубди деб ибодат қила оламан. Аммо мен уни коъриб турубман деб ибодат қиладиган боълсам, коъз олдимга жуда катталикдаги бир қоронғулик келаяпти. Шу дурустми. Аввалроқ Аллоҳни бир марта тушумда коърган эдим, астағфируллаҳ у бир ғалати ҳолатда тушумга кирган эди. Кейин оънгимда ҳам бу ҳолат шакиллана боъшлади. Бундан қутулиш учун Аллоҳни сифатлари берилга китобларни оъқиб чиқдим. Чунки Аллоҳ шакил ҳам шамоил ҳам, жисим ҳам сурат ҳам, эмас эди. Аллоҳни сифатларини оърганганимдан кейин, Аллоҳ эдни коъз олдимга коъпроқ ой шаклидаги, ёки тоъртбурчак шаклидади улкан қоронғолик боълиб коъз олдимга келаяпти. Шу тассаввурим дурусми дуруст эмасми билмоқчи эдим. Агар дуруст боълмаса бундан тез ҳолос боълишим ва тоъғри тушунчани ва тассаввурни олишим керак. Агар ҳаддан оъшиб кетган боълсам менга қаттиқроқ муомила қилаверинг. Оъзи шу кунларда мийямни ҳарҳил боълмағур саволлар эгаллаб олаверганидан нима тоъгрую нима нотоъғрилигини ҳам билмай қолаяпман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-Бу дунёда Аллоҳни кўриш мумкин эмаслиги ҳақ. Ҳадисда «кўриб тургандек» дейишили ҳам шундан. Яъни, сиз айтаётган гаплар беҳуда. Бунда намоздаги қалбнинг ҳозирлиги, хаёлнинг қочмаслиги кўзда тутлиган. Унда кўп риёзатлардан кейин эришилиши мумкин. Сиз «Аллоҳ мени кўриб турибди» мақомида бўлишингизнинг ўзи катта гап.

Топ рейтинг www.uz Openstat