Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3-шахс

00:00 / 14.12.2009 | eski savollar | 1968
Ассалому алайкум устоз. Аллоҳ Таоло о'зининг со'нги дини бо'лмиш ислом динини барча оламлар ва маконларга илоҳий дастур қилиб туширган. Хозирги даврда ҳамма илмий технологиялар эволюсиясида яшамоқда, деярли ҳамма уяли алоқа воситалари, интернет, чатлар ва бошқа ахборот воситаларидан фойдаланади. Аллоҳ Таоло о'зи яратган борлиқдаги барча маҳлуқот ҳақида о'зи истаганча билимга эга ва уни чэгараси ё'қдир ва Аллоҳ Таолонинг бу сифатини ҳеч кимни айблашга ҳаққи ё'қдир, шу қатори фаришталарни ҳам улар ҳам Аллоҳ изни билан бандаларнинг ко'п нарсаларидан хабардордирлар. Лекин бандаларнинг бандалар ишига махфий аралшишига қандай қаралади. Я'ни 2 ёки ундан ко'п кишиларнинг о'заро суҳбатларини, интернет саҳифаларини, почталарини, чатларини бошқа 3 шахс махфий тарзда эшитса, ко'рса бу иш динимиз ко'рсатмаларига қанчалик то'г'ри ёки ното'г'ри? Яна шуни ҳам та'кидлаш лозимки ба'зи ривожланган давлатларда бу ишларни суперкомпютерлар бошқаради, я'ни улар дунёдаги барча алоқа воситаларини эшитиб рақамли тарзда ёзади, таҳлил қилади ва сақлайди оддий телефон қурилмасидан тортиб ҳимояланган су'ний ё'лдош то'лқинларини ҳам. Буни Эшелон тизими деб аталади ва бу ҳам махфийлаштирилган.Илтимос устоз булар ҳақда ҳозирда бирор фатво ёки уламоларнинг фикри ҳақида ма'лумот берсангиз? Сизнинг узоқдаги о'қувчингиз Р.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада, гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини ахтаришга тушади. Буни эса жосуслик дейлади. Шунинг учун ҳам, Қурҳони Каримнинг “Ҳужурот” сурасидаги ояти каримада гумондан четланишга амр қилингандан сўнг «Жосуслик қилманглар», деб бу қабиҳ ишдан қайтарилган. Одатда, жосуслик деб бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини ўзига билдирмай яширинча ахтаришга айтилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур. Боз устига, бу иш Ислом динининг асосий ғояларидан бири бўлмиш инсоннинг кароматини, ҳурмат, иззати ва обрўйини ҳимоя қилиш масаласига чамбарчас боғлиқдир. Ислом мазкур ҳуқуқларнинг муқаддаслигини эътироф этади, уларнинг ҳеч бир ҳолда поймол бўлмаслигининг чорасини кўради. Ислом жамиятида инсонларнинг жонлари, молу мулклари, уй-жойлари омонликда, сир-асрорлари-ю яширин нарсалари бехатар бўлиши зарур. Хатто жиноятнинг олдини олиш баҳонаси билан ҳам одамларнинг ортидан жосуслик қилишга ижозат йўқ. Очиқ-ойдин кўриниб турган ишга қараб ҳукм чиқарилади. Гумон қилишга, шубҳаланишга ва пойлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat