Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон ишлатиб намозга чорлаш

10:00 / 14 апрель | Mirzobek | 485
Ассалому алайкум! Бир саволга жавоб жуда керак эди. Дадамнинг оталари катта мулла бўлганлар. Бу дунёдан ўтганларига 3 йил бўлди. Ўшандан бери дадамнинг тушларига кириб нималардандир воқиф қилиб, нималарнидир айтиб турадилар. Дадамнинг тушлари доим рост чиқади. Дадам доим бобом нима хоҳласалар бажарадилар. Шунинг учун бугун хаёлимга бир фикр келди. Бобом тушимга кирдилар, менга «Намоз нега ўқимаяпсан? Ота-онанг нега ўқимаяпти?»-деб сўрадилар десам бўладими ота-онамга? Балки ундан сўнг менга рухсат беришар, балки ўзлари ҳам бошлашар. Ўтган одамнинг ортидан (яхшилик учун) ёлғон гапирсам бўладими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бундай дейишга ҳожат йўқ. Шарт намозни бошланг, нима дейишса дейишаверсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat