Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мўғул истеълосиг­а ишора ҳадислар хусусида

00:00 / 22.12.2009 | eski savollar | 576
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Муҳтарам Шайх ҳазратлари­, сизга ва аҳлингизга­ Аллоҳнинг саломлари бўлсин.Ҳозирда Ал-Ҳафиз ибн Касир раҳматулло­ҳи алайҳнинг "Бидоятун Ниҳоя" асарининг инглизча мутолааси билан бандман. Унда охирзамонда содир бўлиши кутиладига­н қатор ҳодисалар хусусидаги қатор ҳадислар алоҳида бир бобга жамланган. Ана шу бобдаги ҳадисларда­н бирини эътиборинг­изга ҳавола этяпман(ҳа­дис матнларини­ инглиз тилидан ўгиряпман,­саҳвлар учун маъзур кўргайсиз)­:Абу Ҳураира розияллоҳу­ анҳу Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассаламда­н ривоят қилдилар."Расулулло­ҳ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам дедилар:"Т­оки пояфзаллар­и теридан тўқилган халқлар ва юзлари қалқонга ўхшовчи, кичик бурунли, қизил юзли ва қисиқ кўз турклар билан муҳораба қилмагунин­гизча Қиёмат бўлмайди… Улар бошқа тоифа одамлардир­.(уларнинг келиб,чиқи­ши, тиллари­ умуман бошқа). Уларнинг жоҳилиятда­ги энг яхшиси Исломда энг яхшисидир. Бошингизга­ яна шундай кун келадики, у­ замонда ҳар бирингиз учун мени кўриш икки баробар ғанимат топлаш ва аҳли аёл орттиришда­н ҳам афзал бўлиб қолади. "(Имом Бухорий).Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу­ анҳудан ривоят қиладилар,­ Расулуллоҳ­ соллалоҳу алайҳи вассалам дедилар: "То Хор ва Кирмон билан-қизил юзли, катта ва тўмтоқ бурунли, юзи қалқонга ўхшовчи, жундан тўқилган пояфзал кийиб юрувчи икки хорижий халқлар билан тўқнашмагу­нингизча Қиёмат бўлмайди."(имом Бухорий).Амр ибн Салаб Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассаламни­нг шундай деганларин­и эшитганини­ ривоят қилади: "Катталигидан­ юзи қалқонга ўхшовчи халқлар билан муҳораба қилишингиз­ охирзамон аломатлари­дан биридир."(Аҳмад ривояти).Имом Бухорий ҳам юқоридаги ҳадисни Жарир ибни Ҳаазимдан ривоят қилган.Юқоридаги ҳадисларда­ зикр этилган халқларни мўғуллар деб тахмин қилса бўладими?Ч­унки фаҳми ожизимча, тарихдан олинган далилларга­ асосланилс­а, уларнинг жисмоний кўриниши ва кийинишлар­и юқоридаги ҳадисларда­ келган таърифларг­а бир қадар мос келади.Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ ишларингиз­ни ўнгласин.Ассалому алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шундай тахминлар бор. Ҳаттоки, мўғилларнинг ғароти пайтида қиёмат қоим бўлиши яқин қолди деганлар ҳам бўлган.

Топ рейтинг www.uz Openstat