Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжид ичида таомланиш ва масжид одоблари ?

00:00 / 18.01.2010 | eski savollar | 552
Ассаламу алейкум ҳурматли шайҳ жаноблари. Сизга шу ҳатн интернет орқали етказишимни бир ёши улуг' қария со'радилар ва шу мактубни бердилар мен етказяпман. Мактуб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим ! Ҳурматлий Шайҳ Жаноблари ! Бизнинг маҳалламизда давлат ро'йҳатидан о'тган ва эски масжид о'рнига янги масжид фаолият ко'рсатиб келмоқда. Масжд проэкти СМЭТА асосида бо'либ, эрто'ла қисмида таом тайёрлаш ва овқатланиш учун махсус 40-50 кишига мо'лжалланган хоналар мо'лжалланган. Масжидда 20 йилдан буён ёшлари 70 ва ундан ошган қариялар, гоҳи-гоҳида то'планишиб пешин намозидан кейин таом тайёрлаб истемол қилиб, Қурони Карим ва Ҳадиси Шарифларни о'рганиб ва билмаганни биладигандан со'раб, о'тганлар ҳаққига дуои фотиҳалар қилишиб тарқалар эдик. Афсуски яқинда, янги ёш имом келиб, масжидда таом тайёрлаш ва уни истемоли ҳаром деб, ко'пчиликни ко'нглини ранжитди. Бизнинг динимизда ҳамма нарса нийятга қараб (таомни эмоқлик ҳам ) ибодат қаторига кириши мумкин де эшитганман. Шу билмаганимиз ҳақида озгина биз қарияларга ма'лумот берсангиз. Ҳурмат эҳтиром билан муҳлисларингиз номидан Нумонжон ҳожи ота Иброҳимов. Аввалдан сизга катта раҳмат !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу саволни диний идорага берилгани маъқул.

Топ рейтинг www.uz Openstat