Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо эмасми?

01:16 / 01.03.2018 | OLIMJON | 3800

Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр ахли хайати аъзолари! Мендан бир дўстим тижорат учун бир неча ой олдин қарз олган эди, мана нихоят қарзни қайтариш вақти хам келди, дўстим олган қарзини зиёда қилиб қайтармоқчи,  яъни олган пулини қайтариб устига озгина пул қўшиб. Мен унга пул бераётганимда фақат савоб умид қилиб берганман ва қўшиб бермоқчи бўлган пулни рибо деб олмоқчи эмасман. Дўстим эса бу пулни кўнглимдан чиқариб беряпман, сен берган пулдан мўмайгина даромад қилдим,  бу рибо эмас шунчаки мендан хадя деяпти. Бу вазиятда мени қилмоқчи бўлган қарорим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизники аъло, дўстингизники ҳам жоиз. Агар пулни бераётганда фақат савобни ҳам умид қилиб, фойда кўрсанг кўнгилдан чиқариб берарсан деганингизда эди бергани аниқ рибо бўлар эди. Ёки олувчи олишда шундай деганида рибо бўлар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat