Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ХАДИСЛАРНИ ШАРХЛАБ БЕРСАНГИЗ.

00:00 / 19.01.2010 | eski savollar | 4657

Ассалому алайкум! Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни хавола киламан: 1. Абу Хурайра (р.а)дан ривоят килинади: Расулуллох (с.а.в): «Сайхун, Жайхун, Фурот, Нил – барчаси жаннат анхорларидандир»-дедилар. Имом Муслим ривояти. (Риёзус-солихийн, 1852/46-хадис) 2. Саид ибн Зайд (р.а)дан ривоят килинади: Расулуллох (с.а.в): «Кузикорин Бани Исроиллар еган холваларидандир. Унинг суви куз учун шифодир»-дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. (Риёзус-солихийн, 1867/61-хадис)3. Абдуллох ибн Абу Авфо (р.а)дан ривоят килинади: Бу зот: «Биз Расулуллох (с.а.в) билан еттита газотда бирга булдик. Хаммасида емишимиз чигиртка бўлди», дедилар. Бошка ривоятда «Биз у зот билан чигиртка едик» бўлиб келган. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. (Риёзус-солихийн, 1832/26-хадис)- Юкоридаги уч хадисни батафсил шархлаб берсангиз.5. Хадисларда Куръон оятлари ва хадисда келган зикр ва дуоларни ўқиса, бандага кандай даражалар ва фазилатлар ато килиниши хакида ривоятлар мавжуд. Мисол учун, тахлил, такбир, хамд ва тасбих калималарини айтишнинг фазилатлари хакида куплаб хадислар ворид булган. Бу хадисларнинг хар бирида унинг хар хил фазилатлари зикр килинган. Мисол тарикасида битта ривоятни келтирмокчиман: - «Субханаллохи ва бихамдихи»ни 100 маротаба айтган кишининг гунохлари денгиз купигича булса хам кечирилади. - Бошка хадисда эса: Кимки «Субханаллохи ва бихамдихи» деса, унга жаннатда бир хурмо экилади». Дейилган.Мазкур ва бошка хадисларда келган оят ва зикр, дуоларни айтаётганда уша хадисларда келган барча фазилат ва даражаларга эга булинадими? Зикрни айтаётганда мана шу зикрлардан хосил бўладиган барча савоблар умид килинадими?7. Ибн Аббос (р.а)дан ривоят килинади: Расулуллох (с.а.в): «Ким тонг отганда «Фасубханаллохи хийна тумсуна ва хийна тусбихун»ни «ваказалика тухрожун» (Рум сураси, 17-19)гача укиса шу кунги йукотган нарсаларини топибди, ким буларни кечки пайт айтса, тунда йукотган нарсаларини топибди», дедилар. - Юкоридаги хадисни «шу кунги йукотган нарсаларини топибди» ва «тунда йукотган нарсаларини топибди» жумлаларини тушунмадим. Илтимос батафсил шарх килиб, тушунтириб берсангиз. 8. Абдуллох (р.а)дан ривоят килинади: Расулуллох (с.а.в)ни уч марта дуо қилган ва уч марта истиғфор айтган қойил қолдирар эди. Абу Довуд ривоятлари. Нававий “Ал Азкор”да ривоят қилган.Ҳадисдаги “уч марта дуо қилган ва уч марта истиғфор айтган” жумласини шарҳ қилиб берсангиз. 9. Ҳар намоздан кейин ўқиладиган 33 марта тасбеҳ, ҳамд ва такбир айтиш мустаҳаб амаллардар саналади. Мазкур зикрларни 10 мартадан айтиладиган сийғаси ҳам бор. Лекин 11 мартадан айтилиши ҳақидаги ҳадисни билмайман. Устоз агар иложи 11 мартадан айтилиши ҳақида саҳиҳ ҳадис борми? Бор бўлса бу ҳадисни кимлар қайси ҳадис китобида ривоят қилишган? Иложи бўлса ўша ҳадисни жавобингизда келтириб ўтсангиз.Эътибор ва жавобларингиз учун ташаккур!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. «Саҳиҳ ҳадисларда келишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нилу Фурот ва Сайҳуну Жайҳун ҳаммаси жаннат дарёларидандир», деганлар. Бу ҳадис мазкур дарёлар жаннатдан оқиб чиққанини билдирмайди. Мазкур дарёлар баракали бўлганлиги учун жаннат дарёлари, деб номланганлар».

2. Бу ҳадисда шарҳ қилинадиган нарса йўқ. Ҳаммаси тушунарли. 

3. Ибн Абу Авфаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ёки олтита ғазотда иштирок этдик. У зот билан чигирткани ер эдик».
Ушбу ҳадиси шарифдан чигиртка ҳалол экани, уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобаи киромлар ҳам тановул қилганлари келиб чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бизга икки ўлимтик ва икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қора талоқдир», дедилар».
Ибн Можа ва ал-Ҳоким ривоят қилганлар.
Аслида Аллоҳ таолонинг: «Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир», деган ояти каримасига биноан, асли ҳалол ҳисобланган ҳайвонларнинг ўлимтиги ва оқизилган қони ҳаромдир.
Ушбу ҳадиси шариф эса, ўша умумий ҳукмдан тўрт нарсани: иккита ўлимтикни ва иккита қонни истисно қилмоқда.
«Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қораталоқдир».
Ўлимтик нопок, инсон саломатлиги учун зарарли бўлгани сабабли Ислом шариатида ҳаром қилинган. Агар беморлик ориз бўлмаса, ҳайвон ўз-ўзидан ўлмайди. Қолаверса, ҳайвон шаръий йўл билан сўйилмай, бошқа сабабларга кўра ўлса, қони ва у билан бирга ундаги микроблар, касалликлар бутун баданига тарқалиб кетади. Уни таом сифатида тановул қилган одамга зарар етказади.
Аммо, балиқ ва чигирткада бу ҳолат йўқ. Уларнинг сўйилганда оқадиган қони йўқ. Шунинг учун, уларнинг ўлимтиги ҳеч зарар етказмайди. Бу нарса илмий тажрибалар орқали ҳам тасдиқланди.
Лекин, чигирткадан бошқа қони йўқ қуруқлик ҳайвонлари ҳаромдир. Чаёнлар, арилар, пашшалар шулар жумласига киради.
Жигар билан қораталоқ ҳам асосан қондан таркиб топган бўлади. Аммо ўша қон жигар ва талоққа айланганда зарарсиз ҳолга ўтиб қолади, Шунинг учун ҳам, шариатимизда бу икки нарса ҳалол қилинган.
5. Албатта, ҳар кимга ниятига яраша берилади.
7. Бу ерда йўқотган нарса, савоб маъносида.
8. У зот алайҳиссалом кўпинча аҳамиятли нарсаларни уч марта такрорлар эдилар. Бу ерда ҳам дуо ва истиғфорни уч марта такрорлаш ҳақида сўз бормоқда.
9. Мен ҳам топа олмадим.

Топ рейтинг www.uz Openstat