Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд ниятида

00:00 / 24.01.2010 | eski savollar | 296
Ассаламу алайкум Шайҳ Ҳазратлари !!! Илтимос, биз учун муҳим боълган саволга жавоб берсангиз.Мен уйлангаминга яқинда 8 йил боълади, аммо орада фарзанд ёъқ. Шифокорлар аёлимни фарзанд коъра олмайди деб айтишди, лекин у билан ажрашиш ниятим ёъқ. Биз ҳатто бир донор аёл топиб, суний ёъл билан (пробирка орқали) фарзанд коърмоқчи боълдик. Аммо, сизнинг бу борадги фатвоингизни оъқиб, бу иш шариатга зид эканлигини тушундик. Мен оъзимни зурриёдим боълишини истайман ва шу мақсадда бир ажрашган ёки бева аёл билан молиявий шартнома тузиб (яъни чақалоқ тугиб бериш эвазига молиявий ёъл билан рози қилиш), вақтинчалик никоҳ оъқитиб бирга яшамоқчиман. Шу аёл фарзанд коъргандан кейин эса келишувга мувофиқ чақалоқни мени аёлимга беради. П.С. Бу ишни қилишимиздан мақсад, фарзандлик боълиш ва оиламизни сақлаб қолишдир.1. Шу қилмоқчи боълган режамиз шариатга зид келмайди-ми? 2. Агар бу режамиз мумкин боълса, фарзанд (оъгил) балоғатга этиб, аёлимга номаҳрам боълиб қолмайди-ми?3. Мабодо бу ишларимиз динимизга зид келса, қандай маслаҳат берасиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Никоҳни вақтинчалик ва бола туғиб бериш ва орага пул қўйиш шариатда йўқ. Мазкур шартнома асосидаги ишда сиздан бўлган бола ўғил бўлса, хотингизга номаҳрам бўлади. Сизлар оддий ҳолатда бола боқиб олсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat