Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Танага игна билан расм чиздириш

00:00 / 26.01.2010 | eski savollar | 2290
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, шайх ҳазратлари!Бир одам танасига расм чиздирмоқчи, мен уни бу ё'лдан қайтаришга уринишим бесамар бо'лаяпти. Агар Қур'ондан далил келтирсанг, бу ишни қилмайман, деди. Бу ҳақида Қур'они Кариймда оят борми? Бу ҳақида шариятнинг ҳукми қандай? Маслаҳат беринг. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда, умрингизни узоқ қилсин.Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам ва вашм қилувчи аёлни ҳам, вашм қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин», дедилар».«Улама қилувчи аёл» аёлларга улама соч қилиб, улаб қўядиган аёл.«Улама қилдирувчи аёл» ўзидаги бор табиий сочга қаноат қилмай ясама соч улатиб олишга интилган аёл.Ушбу ҳадиси шарифни Пайьамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилишига ўша пайтда бўлиб ўтган бир ҳодиса сабаб бўлган экан. Бир аёл Пайьамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг келин бўлаётган қизим бор. Қизамиқдан кейин сочи титилиб кетган, улама қилсам бўладими?» деб сўраган. Ана ўшанда Пайьамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифни айтганлар.Ўша пайтда жоҳилият аёллари ҳар доим-дагидек ўзларига сохта жамол орттириш учун турли ҳийла-найрангларни ишлатар эдилар. Сочларини ўта чиройли қилиб кўрсатиб, кўпчиликнинг эътиборини тортиш учун улама сочлар қилишар эди. Бу ишни баъзи аёллар ўзларига касб қилиб олган эдилар. Аёлларнинг сочларига улама қилиб даромад топар эдилар. Сочига улама қилдирмоқчи бўлган аёллар уларнинг олдига келиб, мақсадларини айтсалар, улар соч улаш ишини амалга оширар эди. Шундоқ қилиб сохта гўзалликка эришилар эди. Бу ишни қилган аёл ўзини ҳам, ўзгани ҳам алдар эди. Айниқса ушбу ҳадиси шарифнинг айтилишига сабаб бўлган ҳодисадагига ўхшаб, келин тараф куёв тарафни алдаши кўпроқ бўлган бўлса ажаб эмас.Шунингдек, «вашм»–ясама хол кўйиш ҳам авж олган эди. Аёллар сохта чирой иштиёқида ўзларининг соь баданларини игна ила тештириб қон чиқариб жароҳат ўрнига сурма ёки шунга ўхшаш бирорта модда сепиб, ясама хол ёки турли белгилар қилишар эди. Аввалги ишдагидек буни ҳам амалга оширадиган уста аёллар бор эди. Ким сохта хол қўйдирмоқчи бўлса, ўшаларга мурожаат қиларди.Ушбу ҳадиси шариф ила Ислом бундоқ номаъқул ишларни ҳаром қилди.Дарҳақиқат, танага турли расмлар чиздириш ҳам ушбу ҳадисдаги манъ қилинган нарсалардан бошқа нарса эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat