Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шанба куни воқеаси

00:00 / 13.03.2007 | eski savollar | 2692

Ассаламу алайкум! Устоз, агар мумкин бўлса ушбу саволга жавоб берсангиз деган эдик. Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Шанба куни воқеаси, яъни яҳудийлани маймун(ва чўчқалага ҳам эди манимча) айлантирилгани саҳиҳ ҳадислари билан келтира оласизми? Бу воқеани тарихини биламан, лекин манга саҳиҳ ҳадисла билан, Қуръондаги шанба куни воқеаси ояти тавсири билан келтира оласизларми? Аллоҳ қилган ҳар бир амалларингиздан рози бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло "Моида" сурасида марҳамат қилади: 

قُلْ هَلْ أُنَبِّئُكُم بِشَرٍّ مِّن ذَٰلِكَ مَثُوبَةً عِندَ اللَّهِ ۚ مَن لَّعَنَهُ اللَّهُ وَغَضِبَ عَلَيْهِ وَجَعَلَ مِنْهُمُ الْقِرَدَةَ وَالْخَنَازِيرَ وَعَبَدَ الطَّاغُوتَ ۚ أُولَٰئِكَ شَرٌّ مَّكَانًا وَأَضَلُّ عَن سَوَاءِ السَّبِيلِ۝

«Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам кўра ёмонроқ «савоб»нинг хабарини берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабига дучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ва тоғутга ибодат қилган бўлса, ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир», деб айт!
Аҳли китоблар мусулмонларга иймонларини айб қилиб қўйишлари аввалги оятда қораланган эди. Энди ундан ҳам баттар ишлар бўлиб ўтгани баён этилмоқда. У замон бу ҳодисаларда фақат яҳудийларгина (аҳли китоблар сифатида) иштирок этганлари учун бу ерда ўшаларнинг ҳоли кўрсатилмоқда. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уларга мусулмонларнинг иймонларини айблашдан ҳам кўра ёмонроқ «савоб» ҳақида хабар беришни буюрмоқда. У «савоб»:
Биринчидан: «Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган», бўлса. Яҳудийларнинг Аллоҳ таолонинг лаънатига учраши, раҳматидан қувилиши бошқа сураларда батафсил баён этилган. Яҳудийлардан бошқа лаънатга учраган қавм зикри Қуръонда келмаган. Ўзлари шундай улкан «савоб»га Аллоҳнинг лаънатига учраб туриб, яна мусулмонларни Аллоҳга ва У нозил қилган нарсага иймон келтирганлари учунгина айблашни уларга ким қўйибди?!
Иккинчидан: Аллоҳнинг «ғазабига дучор бўлган», бўлишлари. Бу ҳам бошқа сураларда кўпроқ баён қилинган. Ўзи Аллоҳнинг ғазабига учраган маълум ва машҳур қавм бўлса-ю, мусулмонларни иймонлари учунгина айблашса?!
Учинчидан: «маймун ва чўчқага айлантирилган»лари. Яҳудийларнинг маймун ва чўчқага айлантирилишлари ҳақидаги батафсил баёнотлар ҳам бошқа сураларда келади. Аллоҳга исёнлари ва беодобликлари учун маймун ва чўчқага айлантириб қўйишдек «савоб»га мушарраф бўлган бадбахтлар Аллоҳга ва У зот нозил қилган нарсага иймон келтирганликлари учунгина мусулмонларни айблаб ўтирса?!
Тўртинчидан: «ва тоғутга ибодат қилган бўлса», Яҳудийлар Аллоҳнинг кўрсатмасидан чиқиб, тоғутга ибодат қилганлар. Тоғут, аввал айтиб ўтилганидек, Аллоҳдан бошқа маъбуддир. Тоғут–Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳукм чиқарувчидир. Тоғутга ибодат қилиш Аллоҳнинг шариатини қўйиб, ундан бошқанинг шариатига юришдир. Ким Аллоҳнинг шариати ўрнига шариат (қонунлар мажмуаси) чиқарса, у тоғутдир.
Бу жойдаги «тоғутга ибодат қилди» жумласи «унга сажда қилди» деган маънони билдирмайди. «Ибодат»нинг маъноси кенг ва шомилдир. Аллоҳнинг кўрсатмасини қўйиб, бошқанинг кўрсатмасига юриш маъносини билдиради. Аҳли китоблар аҳбор ва роҳибларини илоҳ қилиб олганликлари ҳақида оят тушганда, Адий ибн Ҳотим Пайғамбаримизга соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз уларга ибодат қилганимиз йўқ-ку», деган маънода савол беради. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, сизлар улар ҳалол деган нарсани ҳалол, ҳаром деган нарсани ҳаром санагансизлар, шу уларга ибодат қилганингиздир, деган маънода гап айтганлар.Ўзлари тоғутга ибодат қилган яҳудийларга, Аллоҳга ибодат қиладиган мусулмонларни айблашни ким қўйибди?! Қандай ҳақлари бор?! Бировни айблашдан олдин ўзларининг ким эканликларини бир ўйлаб олсинлар. Чунки ўзлари:«ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир».

Топ рейтинг www.uz Openstat