Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-она розилиги учун фарзанддан воз кечиш мумкинми?

00:00 / 30.01.2010 | eski savollar | 2771
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу, муҳтарам Шайх Ҳазратлари!Яратган Эгамиз Ислом ё'лидаги хизматларингизда қуч-қувват, баракасини берсин.Шайх ҳазратлари, маслаҳатингизга муҳтожман, қийин аҳволдаман.Оилалиман. Тақдир экан, илк фарзандимиз ногирон туг'илди. Шу сабабли ота-онам менга ажрашишни ва фарзандимизни ногиронлар уйига топширишни буюришмоқда. Оиламни сақлаб қолишимга қаршилар. Нима қилсам булади? Ота-онам розилиги учун ажрашишим ва фарзандимни топширишим то'г'ри буладими?Олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввал бола нимага ногирон туғилгани ҳақида табибларнинг мулоҳазасини ўрганиш керак. Боланинг қандай туғилиши фақат аёл кишига боғлиқ эмас. Умуман, сиз қилмоқчи бўлган иш тўғри эмас. Оғир вақтда жуфти ҳалолини талоқ қилишга ўтиш дуруст эмас. Никоҳ, оила, эр – хотинлик ҳурмати қаерда қолади.

Топ рейтинг www.uz Openstat