Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ва муомала

00:00 / 05.09.2008 | eski savollar | 2317
Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн, вассолаату васслааму ала ашрафил анбия. с.а.w мен сиздан биладиган акасидан сураёнган ука сифатида бир икки савол сурамоқчиман.1-саволим. Оилалиман. Аёлимга ибо либосини насиб қилишини сураб дуолар қилдим. Уни узини ҳам ҳижоб кийишини дават қилдим.Кунларнинг бирида аёлим ҳижоб кийишга розилигини эшитган замоним юрагим ҳапқириб кетди. Фақат онамнинг ҳам олдидан утиш лозимлигини айтди. Сурасам онам қаршилик билдирдилар. Бошимга гурзи билан урилгандек булди.Тушунтиришга ҳаракат қилдим. Бесамар-бефойда. Нима қилай?2-саволим.ОЛЛОҲ :жж бизга уз оятида аёллар тарбияси ҳақида ургатиб, аввал уларга чиройли насиҳат қилиш,агар қулоқ солмасалар уришликни,бу ҳам тасир қилмаса, тушакда уларни тарк қилишликни ургатган. Оят оҳирида уларга бошқа юл аҳтармасликни уқтиради. Шу ерда менинг ақли қосиримда савол тугилди: агар буйинсунсалар бошқа юл аҳтармаймиз. Агар буйинсунмасалар-чи?(наузубиллаҳ).ЖАВОБЛАРИНГИЗ УЪҲУН ОЛДИНДАН ТАСҲАККУР.ОЛЛОҲ :жж ИЛМИНГИЗНИ БУНДАНДА ЗИЙОДА ҚИЛСИН.ОМИНАЛҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ РОББИЛ АЛАМИЙН,ВАССОЛААТУ ВАССОЛААМУ АЛА МУҲАММАД с.а.w

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу масалада ота-онанинг маслаҳати ёки розилиги керак эмас. Келин шаръий кийинсинлар. Онангиз оғир гуноҳга ботибди. Тавба қилишлари керак.- Бундай пайтда ҳакамлар ишга тушади.Аллоҳ таоло: «Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам, хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир»-деган.Бу ояти каримада келишмовчилик ҳам эр, ҳам хотин томонидан чиққан пайтида кўриладиган чора ҳақида гап кетмоқда. Бу ҳолатда оиланинг сирини ташқарига чиқармасдан келишмовчиликни ҳал этиш иложи қолмаган бўлади. Энди бошқаларни аралаштириб бўлса ҳам оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилиш зарур бўлади. Бунинг учун, эр ўзи рози бўлган бир қариндошини, хотин ҳам ўзи рози бўлган бир қариндошини ҳакам этиб тайин қилади. Эр-хотиннинг ҳакам чиқаришга, ҳакамнинг шахсига рози бўлиши шарти, кейинчалик ҳакамлар чиқарган ҳукмдан рози бўлишлари шарт эканлигидан келиб чиққандир. Ўзи рози бўлиб таъйин қилган ҳакамниг ҳукмини амалга оширишдан бошқа иложи қолмайди. Агар ҳакам унинг розилигисиз таъйин қилинган бўлса, бу менинг розилигимсиз қилинган ҳакам, у менга қарши иш кўрди, мен унинг ҳукмини қабул қилмайман, дейиши мумкин.Албатта, мазкур икки ҳакам, мусулмон, эркак, одил, мукаллаф, диний аҳкомлардан хабардор, никоҳ, талоқни тушинадиган кишилар бўлиши шарт. Ҳакамларнинг қариндошлардан бўлиши, эр-хотиннинг яхши билишлари, уларнинг сир-асрорларидан хабардорликлари, қандоқ муомала муносиблигини билашлари юзасидандир.Табиийки, икки ҳакам ҳам Аллоҳдан қўрққан ҳолда, адолатли ҳукм чиқариш учун ҳаракат қилишлари керак. Ҳакамларнинг асосий вазифалари эр-хотин орасини ислоҳ қилишдир. Шунинг учун ҳам ояти каримада, агар улар ислоҳни ирода қилсалар, деб ҳакамларга ислоҳчилик нисбати берилмоқда. Худди шу тушунчадан келиб чиқиб, баъзи уламолар, ҳакамларга фақат яраштириш-ислоҳ ҳуқуқи берилган, дейдилар. Бошқа уламолар эса, ҳолатни яхшилаб ўргангач, ислоҳ қилишнинг иложи йўқлигига амин бўлишса, эру хотинни ажратиб қўйсалар ҳам ҳақлар бор, шунингдек, ҳакамлар тегишли жазо чораларини, молу мулкка оид масалаларни ҳам ҳал қилишади, дейдилар.Бу чора ҳам Исломда оилани бузмаслик учун иложи борича ҳаракат қилишга уруниш борлигини кўрсатиб турибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat