Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох укиладими

00:00 / 31.01.2010 | eski savollar | 782
Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари мен бошка диндаги аёлга уйланиш тугрисида М3-да эшитгандим,лекин унда кандай килиб хотин килиб олиш керак - йул йурикларини айтмагансиз балки айтган булсангиз хам бизга етиб келмагандир.Никох укиладими,никох пайтида калима айтиш керак-ку киз уёги кандай булади,шу ерини тушунтириб берсангиз илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло мусулмонларга ғайридин аёллардан фақат масийҳий ва яҳудий динига эътиқод қиладиганларига уйланишга рухсат берган, холос.Аллоҳ таоло: «Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Мўминаларнинг афийфалари ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам», деган. (Моида:5)Шу ҳукмга биноан баъзи саҳобаи киромлар ҳам аҳли китоб–масиҳия ва яҳудия аёлларга уйланганлар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу Ноила бинти ал-Фироза ал-Калбия исмли масийҳия аёлга уйланганлар. У аёл кейин, ҳазрати Усмон билан яшаб туриб мусулмон бўлган. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ҳам Мадоин шаҳрилик яҳудия аёлга уйланганлар.Аммо уламолар муслималар турганда китобияларга уйланиш яхши эмаслигини таъкидлашади.

Топ рейтинг www.uz Openstat