Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд асраб олиш

09:14 / 07.04.2017 | Anvarxoja | 2505

Ассалому алайкум! Биз оила қурганимизга 12 йил бўляпти. Аллоҳнинг тақдири билан хали фарзандимиз йўқ, биз туғруқхонадан ота-онаси фарзандидан воз кечиб ташлаб кетган болаларни бирини олмоқчимиз. Агар болани у ерни ўзидан олмасак гўдакни болалар уйига ўтказиб юборишади ва у ердан бола олишга турган одамлар тахминан 300 дан ортиқ. Биз болани туғрукхонадан олсак, таниш-билиш орқали, чиқими ҳам бўлиши мумкин, шу жоизми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳур инсонни сотиш шаръан ҳаром ҳисобланади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «قَالَ اللهُ: ثَلَاثَةٌ أَنَا خَصْمُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، رَجُلٌ أَعْطَى بِي ثُمَّ غَدَرَ، وَرَجُلٌ بَاعَ حُرًّا فَأَكَلَ ثَمَنَهُ، وَرَجُلٌ اسْتَأْجَرَ أَجِيرًا فَاسْتَوْفَى مِنْهُ، وَلَمْ يُعْطِ أَجْرَهُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ деди: «Уч (киши) борки, Қиёмат куни Мен уларга хусуматчиман: Менинг номим билан (аҳд) бериб, кейин хиёнат қилган киши; ҳур одамни сотиб, пулини еган киши; ишчи ёллаб, ундан (ишни) тўла талаб қилиб олиб, ҳақини бермаган киши». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!  Сиз қуйидаги линкда берилган маълумотларни ўқиб чиқинг. http://fiqh.uz/index.php/oilam-turmush/farzand/663-bola-asrab-olish http://fiqh.uz/index.php/oilam-turmush/331-asrandi-bola

Топ рейтинг www.uz Openstat