Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлимтиги ҳам ҳалол жонзотлар

11:23 / 08.04.2017 | Akramjon | 5566

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, 3 та нарсани ўлгани ҳам ҳалол, истeъмол қилиш мумкин дeб эшитгандим. Улардан бири балиқ. Қолганларини айтиб бeрсангизлар илтимос. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Улар учта эмас иккита. Балиқ ва чигирткадир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أُحِلَّتْ لَناَ مَيْتَتَانِ وَدَمَانِ: فَأَمَّا الْمَيْتَتَانِ فَالْحُوتُ وَالْجَرَادُ، وَأَمَّا الدَّمَانِ فَالْكَبِدُ وَالطِّحَالُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизга икки ўлимтик ва икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон эса жигар ва қораталоқдир», дедилар». Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган. Шарҳ: Аслида Аллоҳ таолонинг «Менга ваҳий қилинган нарсада таомланадиган таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти – албатта, у ифлос нарсадир – ёхуд фосиқлик ила Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган бўлса мустасно», деган ояти каримасига биноан, асли ҳалол ҳисобланган ҳайвонларнинг ўлимтиги ва оқизилган қони ҳаромдир. Ушбу ҳадиси шариф эса ўша умумий ҳукмдан тўрт нарсани – иккита ўлимтикни ва иккита қонни истисно қилмоқда. «Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон эса жигар ва қораталоқдир». Ўлимтик нопок, инсон саломатлиги учун зарарли бўлгани сабабли у Ислом шариатида ҳаром қилинган. Агар беморлик ориз бўлмаса, ҳайвон ўз-ўзидан ўлмайди. Қолаверса, ҳайвон шаръий йўл билан сўйилмай, бошқа сабабларга кўра ўлса, қони ва у билан бирга ундаги микроблар, касалликлар бутун баданига тарқалиб кетади. Уни таом сифатида тановул қилган одамга зарар етади. Аммо балиқ ва чигирткада бу ҳолат йўқ. Уларнинг сўйилганда оқадиган қони йўқ. Шунинг учун уларнинг ўлимтиги инсонга мутлақо зарар етказмайди. Бу нарса илмий тажрибалар орқали ҳам тасдиқланди. Лекин чигирткадан бошқа қони йўқ қуруқлик ҳайвонлари ҳаромдир. Чаёнлар, арилар, пашшалар шулар жумласига киради. Жигар билан қораталоқ ҳам асосан қондан таркиб топган бўлади. Аммо ўша қон жигар ва талоққа айланганда зарарсиз ҳолга ўтиб қолади. Шунинг учун ҳам бу икки нарса шариатимизда ҳалол қилинган. Ушбу биринчи фаслда таом сифатида истеъмол қилиш ҳалол бўлган ҳайвонлар ҳақидаги баъзи ҳадиси шарифларни ўрганиб чиқдик. Аллоҳ таолонинг ёрдами билан иккинчи – ейиш мумкин бўлмаган ҳайвонлар ҳақидаги фаслни ўрганганимиздан сўнг вазият яна ҳам ойдинлашади. Ушбу ейилиши ҳалол бўлган ҳайвонлар ҳақидаги бобнинг ниҳоясида Ислом шариатида фақатгина пок ва фойдали бўлган ҳайвонларни таом сифатида тановул қилиш ҳалол қилинганлигини яна бир бор таъкидламоқчимиз. Шу билан бирга, сув ҳайвонларига оид бир мулоҳазани ҳам эслатиб қўймоқчимиз. Аввал айтиб ўтилганидек, сув ҳайвонлари ҳақида уламо аҳлларимиз турлича ижтиҳод қилганлар. Албатта, ул муҳтарамлар ўз замонлари, имконлари, маданиятлари ва тушунчалари ҳамда бошқа омиллардан келиб чиқиб, ижтиҳод қилганлар. Бугунга келиб, сув ҳайвонот олами ҳам атрофлича ўрганилди. Қадимда бўлмаган маълумотлар пайдо бўлди. Шунинг учун сув ҳайвонларининг ҳалол-ҳаромини аниқлашда аввалги маълумотларга янги маълумотларни ҳам қўшиб, умумий қоидалардан келиб чиқиб, иш юритилса, маъқул бўлса керак. Мисол учун, сувда ўта заҳарли, ейиш у ёқда турсин, бирор жойига тегиб кетса ҳам инсонга зарар етказадиган ҳайвонлар борлиги аниқ бўлди. Бас, шундай экан, қандай қилиб уларни ҳалол, еса бўлади, дея оламиз. Демак, бу масалада эҳтиёт бўлмоғимиз зарур бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat