Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келин кимни ҳурмат қилиши керак?

16:15 / 02.05.2017 | Zafarbek | 3214

Ассалому алайкум! Устозлар, аёл учун биринчи эр улуғланадими ёки қайнона ва қайнотами? Қайнотам “келин, қайнона-қайнота учун олинади эр учун эмас” дейдилар.  Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қайнота ва қайнонанинг хизматини қилиш, дуоларини олиш улкан баракот ва яхшиликларга сабаб бўлади. Шундай бўлсада уларнинг хизматларини қилиш келиннинг зиммасига вожиб эмас. Уларни келиндан хизмат талаб қилиши, келиндан садақа сўраш билан баробардир. Чунки келиннинг қайнона ва қайнотага қиладиган хизматлари холис яхшилик бўлиб, келин томондан уларга қилинадиган фазл-карам ва садақот ҳисобланади. Эрнинг аёли устида ҳақлари жуда ҳам кўп. Шунингдек, аёлнинг эри устида ҳақлари бисёр.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat