Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййитнинг қарзи

08:41 / 03.05.2017 | Omil | 1784

Ассалому алайкум! Маййитга жаноза пайтида майит эгасидан маййитнинг қарзи бўлса хат ҳужжат билан келса адо қиласизми дейилади. Саволим, маййит эгасидан маййитнинг карзини сўраб келинсаю ҳеч қандай қоғоз ва гувоҳларсиз ҳатто маййит эгасининг ҳам хабари бўлмаса, қарзни қайтариш керакми? У одам алдаётган бўлсачи? Агар рост бўлсаю гувоҳсиз келгани учун қарз адо қилинмаса маййитнинг ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарсанинг аниқ ҳақиқати Аллоҳга маълум. Аслида аниқ ҳужжат ва гувоҳсиз қилинган даъвога жавоб берилмайди. Лекин қалби таскин топмаса, озроқ бўлса бериб юборган яхши. Мабодо қарзи бўлса қарзидан, бўлмаса садақа ўрнида ўтаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat