Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ерга туфлаш мумкинми?

00:00 / 24.02.2007 | eski savollar | 3307

Ҳазрат, ерга туфлаш мумкинми ёки туфлашни ҳам ўзига яраша одобларими борми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз намозда бўлса, у ўз Роббиси ила муножот қиладур. Бас, олд тарафига асло туфурмасин, ўнг тарафига ҳам, лекин чап томонига, қадамининг остига», дедилар».
Намозхон инсон рўбарўсига қараб туфурса, Аллоҳга қараб туфурган бўлади. Ўнг томонига туфурса яхшилик, ҳалол-пок нарсалар учун ажратилган томонига туфурган бўлади. Ноилож туфуриши керак бўлса, чап томонига оёқ остига бўлиши керак. Чунки, туфутки каби ноқулай нарсаларга чап томон ажратилган.
Албатта, бу маъно ўша давр воқеълигидан келиб чиқиб айтилган. У пайтлар қуруқ ерда намоз ўқиларди. Масжидларга, ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига ҳам жойнамоз тўшалмаганди. Сўнгра, одамлар Исломга янги кирган, кўпгина одоб-ахлоқларини ўзлаштириб бўлмаган эдилар.
Одам йўқ жойга чап оёқ остига туфурилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat