Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабристонга бориш ҳақида

07:45 / 06.02.2018 | maftuna | 3569

Ассалому алайкум! Яқинда эгизак фарзандларим оламдан ўтди. Катталар қабристонга боришимга рухсат бeрмаяпти, агар борсам бeрган сутимнинг ҳаққини сўраган бўлар эканман. Шу ростми? Бормаслигим кeракми?
2). Шу фарзандларим қабрига қабртош қўйишимиз жоизми?
3). Ҳомиладор аёлнинг қабристонга бориши тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бу нотўғри. Катталар қайси жиҳатни эътиборга олаётганларини билмадик. Балки яна қалбингиз тирналишини хоҳлашмаётгандир. 2). Қабр тоши қўйишингиз жоиз эмас. Белги қўйишингиз жоиз. 3). Бу борада аёлнинг ўзини тутиши эътиборга олинади. Ҳозирги кундаги каби бошига дастрўмолча ўраб, авратлари очиқ ва сонидан пасти очиқ ҳолатда, қабристон одобларига риоя қилмай боришдан уламолар қайтарадилар. Сизни бундай деб ўйламаймиз, яқинларингиз сизни эҳтиёт қилишаётган бўлишса керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat