Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳсон қилиш ҳақида

00:00 / 23.03.2010 | eski savollar | 507
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассалому алайкум! Муҳтарам шайх ҳазратлари. Мен мана бир йилдан зиёд Москва шаҳрида ишлайман. Мени бир савол ўйлантириб қўяди. Бу ерда асосан метрода юрилади. Мен метрода юрган чоғимда иложи борича қўлимдан келганича эҳсон қилишга ҳаракат қиламан. Шу пайтларда эҳсон қилаётган одамимга яхшилаб эътибор бераман. Сабаби эҳсоним холис Аллоҳим розилиги учун. Кўпчилик бу ерда бошқа динда бўлганлиги сабабли, бошқача ночор одамлар ҳам (адашганлар) ҳам учраб туради. Улар қўлларида ёзув билан Исо пайғамбар ёки христиан дини ҳурмати деб ёзиб қўйишади. Лекин уларни қийналаётганлиги билиниб туради, Мен иккиланганлигим сабабли уларга эҳсон қилолмай қоламан ва виждонан қийналаман. Уларга адашганликларини тушунтириш учун илмга эга эмасман. Муҳтарам шайх ҳазратлари, саволим ножўя бўлса олдиндан узр сўрайман. Менинг саволим мана шундай пайтда мен нима қилишим керак? Эҳсон қилайми ёки йўқ? Аллоҳ рози бўлсин. Бахтимизга соғ бўлинг... Чексиз ҳурмат билан Жаҳонгир Мадраҳимов.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Закот, фитир садақа каби фарз ва вожиб бўлмаган эҳсонларни бошқа дийн вакилларига бериш мукинлигига уламолар иттифоқ қилишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat