Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

жинлар хақида савол бермоқчиман

00:00 / 28.03.2010 | eski savollar | 938
Ассалому алайкум! Мухтарам Устоз Аллоҳ хақ йўлдан сизни ва сизга эргашган шогирдларингизни шулар қатори бизларни ҳам тўғри йўлда адаштирмасин омин. Биз сизни Қирғизистон жумхуриятидаги мухлисларингизмиз сизга бўлган ишончимиз катта Аллоҳ хар доим шундай тўғри йўлида собит қадам қилсин. Устоз сиздан бир нарсани хақиқатини сўрамоқчи эдим инсоннинг ичига жин кирволиши мумкинми? яъни инсонни ичига кириб уни тилидан сўзлаштира оладими? мени онамни ичига жин кириб олибди деб айтишяптилар шуни нима қилиш керак илтимос сиздан менга тўғри жавобни берсангиз илтимос Устоз қийин ахволда қолганман нима қилишни билмайман илтимос... сизга олдиндан катта рахмати!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ким нима ният қилса, ўша бўлади. Бу гап яқинда пайдо бўлди. Аввал йўқ эди. Мисрга бориб ўқиганлардан баъзилари ўша ердаги жинкашлардан буни ўрганиб келдилар. Мен бу гапни биздаги жинкашларга айтган эдим, улар тан олдилар. Нимага бошқаларнинг ичига эмас, фақат мусулмонларнинг ичига жин киради, деган саволга ҳам жавоб бера олмадилар. Энг ёмони бу ишлар ҳаммаси пул учун. Бепул дам соладиган жинкашни билганимиз йўқ. Одамлар ўзлари билган сураларини ўқиб ўзларига дам солиб юришлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat