Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ваъдалашиш хакида

09:32 / 30.05.2017 | Равшан | 2268
Ассалому алайкум! Бир куни, Тошкент масжидларини бирида Аллох йулида хизмат килаётган домла билан сухбатимиз булиб утди. Сухбатимиз чогида, ишимизнинг ривожи учун, килишимиз керак булган ишлар хакида маслахат сурадик. Домламизнинг маслахатларидан бири "Аллох билан ваъдалашиш" булди. Домламиз: "ниятингизга етишиш учун, Аллохдан куп куп илтижо килиб суранглар, ваъдалашинглар" дедилар. "Аллох, менга шу нарсани берсанг, ман сан учун бу нарсани киламан" деб ваъдалашинглар дедилар. Ушбу насихатга кириб ман Аллох билан куйидаги масалада ваъдалашганман. Мени бир углим бор. Ёши 7 да. Бу мани 2 чи углим, афсуски биринчиси ёшлигида нобуд булган. Углимни мен аёлим билан 5 йил орзикиб кутганмиз. Ва тугилганида жуда хурсанд булганмиз. Орадан вакт утиб биз яна фарзанд истагида жуда интизор булдик. Кейинги 7 йил давомида биз харакатда булдик ва Аллохдан интизорлик билан сурадик. Домламиз берган маслахатларидан сунг, мен Аллох билан хар куни ваъдалашдим - "Аллох, манга яна бир фарзанд бергин, ман сан учун ва сани йулингда 2 та кучкорни суйиб, кам таъминланган оилаларга таркатишга ваъда бераман" деб. Аллохга бехисоб шукроналар булсинким, 3-4 ой олдин аёлим хомиладор булди. Менга ушбу маслахатни берган домламга ушбу саволимни бериш истагида харакат килдим. Лекин, домла билан алокага чикиш иложиси булмаяпти. Шунинг учун Сиздан хам сурамокчиман. Саволим куйидагича: аёлим хомиладор булгандан кейин, Аллох манга фарзанд берди деб хисоблавомман ва узим берган ваъдамни устидан чикмокчиман. Ман фарзандим тугилгунча 2 та кучкорни суйиб таркатвурсам буладими ёки фарзандим тугилиб дунёга келгандан кейин ваъдамни адо этишим жоизми? Олдиндан сизга рахмат. Аллох сизга соглик саломатлик берсин, доимо Аллох йулида килаётган ишлариздан чарчамаслигингизни тилаб коламан. Аллох сиздан рози булсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ваъдангизни қилиш зиммангизга вожиб бўлган. Туғилганидан кейин ваъдангизни қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat