Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушр ҳақида саволим

13:47 / 09.11.2017 | Zieda | 2842

Ассалому алайкум! Азиз сайт ходимлари, Ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг Закот ҳақидаги китобларидан саволимга жавоб топа олмадим. Шунинг учун савол беришга мажбурман. Биз иссиқхонада дехқончилик билан шуғулланамиз ва йилига икки мартта хосил етиштирамиз. Ҳосил бирданига пишмайди, 1-1,5ой ичида пишганини териб сотамиз. Бу вақт ичида нархи ҳам ўзгариб туради. Мана ҳозир ҳам ҳафтада бир икки мартта пишишига қараб териб боряпмиз. Шу кунгача қанча кг тердик ва неча пулдан сотганимизни ёзиб боряпман. Ушрини қандай ҳисоблаймиз? Бундан ташқари ҳосилни йигирмадан бири берилса, бу маҳсулотни сақлаб бўлмайди, бировга берсак увол бўлиб қомасмикин? Пулини берсак фойдаланиши яхши бўлади деб ўйлаймиз, лекин қай тартибда ҳисоблаш кераклигига тушунолмаяпмиз. Илтимос  саволимга жавоб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Умумий қиймати қанча бўлса ўшанинг йигирмадан бирини ажратасиз. Масалан пишганидан бошлаб бир ярим ой ичида ҳаммаси бўлиб неча пулга сотилган бўлса, ўшанинг йигирмадан бирини берасиз. Аллоҳ ишларингизга барака берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat