Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлар

19:25 / 01.06.2017 | Muhammad Bobur Askarov | 1901
Ассалому алайкум! Мен, аҳлисуннат.сом сайтидан куйидаги ҳадис ва шарҳни ўқидим: «Бир ҳадиси шарифда хабар берилдики: «Бир намозни вақти чиққандан кегин ўқиган кимсани Аллоҳу таоло саксон ҳуқба дўзах азобига маҳкум қилади». Бир ҳуқба-саксонта охират йилига тенг. Охиратнинг бир куни эса, дунёнинг минг йилича келади.» Иқтибос тугади. Шу ҳадис қандай шарҳланади? Мен эшитгандимки, бир вақт намозни қазо қилган кимсага саксон минг йил дўзах азоби бор, деб, Аллоҳ асрасин. Тепадаги матн бўйича қаралса миллиард йил бўп кетмоқда-ку? Илтмос малумот беринг. 2). Қазо қилиб қўйилган намозни ўқиш учун қандай ният этилади. Масалан, «Аллоҳ розилиги учун, каъбага юзланган ҳолда, аввалги қазо намозларимдан тўрт ракаатли пешинларнинг бирини ўқишни ният этдим». Шундай дейиласа бўладими? Илтимос, ниятини батафсил ёзиб беринг. Аллоҳ гуноҳларимизни афв этиб, бир лағза ҳам азобига гирифтор қилмасин. Омийн!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ушбу ҳадисни ҳадис уламолари қиссахонлар тўқиган ҳадислардан дейишган. 2). «Аллоҳ розилиги учун, каъбага юзланган ҳолда, аввалги қазо намозларимдан тўрт ракаатли пешинларнинг аввалгисини қазосини ўқишни ният этдим» деб ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat