Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўтганлар ҳаққига қилинадиган дуо ҳақида

10:44 / 08.06.2017 | Imron | 3412

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ қилётган дин йўлидаги хизматлариздан рози бўлсин. Ифторликдан сўнг бази жойларда вафот этган хар бир кишиси учун алохида-алохида ўқитишади. Шуни бир марта ўқитилиб, ўтганларнинг хаммасига бир марта дуо кифоя қилмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Баъзи бир кишилар савоб бағишлашдан дуонинг асл моҳиятидан бехабар бўлганлари учун таом едириб сўнг домлани қорни очгунича дуо қилдиради. Бундай бўлмаслик керак. قيل لأنس : ادع الله لنا ، فقال : اللهم آتنا في الدنيا حسنة وفي الآخرة حسنة وقنا عذاب النار . قالوا : زدنا . قال : ما تريدون قد سألت الدنيا والآخرة ! وفي الصحيحين عن أنس قال : كان أكثر دعوة يدعو بها النبي صلى الله عليه وسلم يقول : اللهم آتنا في الدنيا حسنة وفي الآخرة حسنة وقنا عذاب النار . قال : فكان أنس إذا أراد أن يدعو بدعوة دعا بها ، فإذا أراد أن يدعو بدعاء دعا بها فيه   . وقال ابن عباس : إن عند الركن ملكا قائما منذ خلق الله السماوات والأرض يقول آمين ، فقولوا : ربنا آتنا في الدنيا حسنة وفي الآخرة حسنة وقنا عذاب النار وسئل عطاء بن أبي رباح عن الركن اليماني وهو يطوف بالبيت ، فقال عطاء : حدثني أبو هريرة أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : وكل به سبعون ملكا فمن قال اللهم إني أسألك العفو والعافية في الدنيا والآخرة ربنا آتنا في الدنيا حسنة وفي الآخرة حسنة وقنا عذاب النار قالوا آمين . . . الحديث . خرجه ابن ماجه في السنن Анас розияллоҳу анҳуга “Биз учун Аллоҳга дуо қилинг” дейилди. У киши : “رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ” «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин» дуосини қилдилар. Шунда “яна дуо қилинг” деб айтишди. У зот : “Сизлар нимани хоҳлаяпсизлар? Мен дунё ва охиратда бўладиган барча яхшиликларни сўрадимку” дедилар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кўп қиладиган дуолари «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин» эди. Қачон Анас розияллоҳу анҳу дуо қилмоқчи бўлсалар шу дуони қилар эдилар. Мабодо бошқа нарсани сўрашса ҳам ичида шу дуони қўшиб қилардилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Аллоҳ таоло еру осмонни яратганидан буён Ҳажарул асваднинг ёнида бир фаришта “Амийн” деб қоим туради. Шунинг учун (ўша ерда) «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин»ни айтинглар. Ато ибн Аби Рабоҳ раҳматуллоҳи алайҳ : Абу Ҳурайра менга ҳадис сўзлаб : “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : Ҳажарул асвадга етмиш минг фариштани вакил қилинган. Ким Аллоҳи сендан дунё ва охиратда афу қилишингни ва офият сўраймиз ва «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин»ни ўқиса, улар “Амийн” дейишади”. Ибн Можа ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat