Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон ойида вафот қилиш

00:24 / 12.06.2017 | madina | 3623

Ассалому алайкум! Бу саволни бергани иккиланиб юрган эдим. Яқинда siyrat.uz сайтидаги муборак рамазон ойида бўлиб ўтган тарихий воқeалар ҳақида ўқидим. Менинг бувижоним ҳам рамазон ойида ўтдилар. Таскин бўлсин учун Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг қалқони» номли китобларини ўқиб чиқдим ва билмаганларимни билиб олдим. Лекин рамазонда ўлишнинг фазилати ҳақида учратмадим. Шу ҳақида бирор ҳадис кeлганми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ойда вафот топиш ҳақида ҳадис келмаган. Аммо бу ойда вафот топиб кетганларга ҳам улуғ раҳмат ва баракотлари ёғилиб туриши, ҳатто фосиқлардан ҳам азоб кўтарилиб туриши ҳақида ҳадислар бор. Жума кунида вафот топгандан қабр азоби кўтарилиши ҳақида ҳадис келган. Аслида бу ойда барча ўлиши мумкин. Аммо рўзадор, ибодатда ва калимани айтиб ўлиш эътиборлидир.

عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ : أَسْنَدْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى صَدْرِي , فَقَالَ : " مَنْ قَالَ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ خُتِمَ لَهُ بِهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ صَلَّى صَلاةً ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ خُتِمَ لَهُ بِهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ صَامَ يَوْمًا ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ خُتِمَ لَهُ بِهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ تَصَدَّقَ بِصَدَقَةٍ ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ خُتِمَ لَهُ بِهَا دَخَلَ الْجَنَّة َرواه  أحمد بن حنبل

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўксимга суядим. Шунда у зот “Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни айтган ҳолида вафот топса, жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда бирор намозни ўқиган ҳолатда вафот топса жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда рўза тутган ҳолатда вафот топса жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда бирор садақани қилаётган ҳолда вафот топса, жаннатга киради” дедилар. Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat