Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

10 йиллик қарз

00:00 / 08.04.2010 | eski savollar | 566
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу! Бизларни яратган ва мусулмонлардан қилиб қоъйган Оллоҳга беадат ҳамду-санолар боълсин ва пайғамбаримиз (с.а.в)га чэксиз дуруду саловотлар боълсин. Сизнинг ҳам илмингизга илм қоъшилиб, биз кабиларни илмингиздан баҳраманд қилишингизни Оллоҳдан соъраб дуо қиламиз. Сиздан қарз тоъгрисида бази нарсаларни соърамоқчи эдим. Бундан 10 йил олдин яни 2000 – 2001 йиллар мактабда оъқиб юрган пайтларимда бир оъртоғимдан қарзга пул олган эдим. Кейинчалик 2002 йил мактабни битирдик. Мен мана шу қарзимни оъша пайтда узолмадим кейин у оъртоғим билан коъришмадик. Мен институтга кирдим кейинчалик ҳорижга оъқишга кетдим лекин оъша қарзни унитганим ёъқ. Шу йил қишда оъзбекистонга бордим оъwа қарзни узиw мақсадида оъртоғимнинг уйига бордим, у ёқдан бу ёқдан гаплашиб, мактаб даврида ундан қарз олганлигимни эслатдим. Ва шу қарзни узмоқчилигимни айтдим. Лекин у пулни олишни ҳоҳламади. Унга роса тушинтирдим бу қарз мени боъйнимда қолиб кетмасин илтимос олинг дидим лекин у ҳижолат боълганиданми ёки бошқа нарсаданми пулни олмади. Оҳири унга айтдим ундай боълса рози боълинг дедим у розиман диди. Шундан кейин мен яна ҳорижга кетдим, лекин коънглимда уни розилиги менинг қарздан соқит боълишлигимга оътармикан диган савол тоъгилди. Ҳазрат сиздан шу ҳақда соърамоқчи эдим унинг розилиги билан қарздан соқит боъламанми ёки ёъқми? Агар қарздан соқит боълмаган боълсам қарзни у боланинг оъзи олишни ҳоҳламаса унинг номидан оъша пулни эҳсон қилиб юборсам боъладими? Яна бир савол 10 йил олдин 50 соъм қарз олган боълсам ҳозир оъша қарзни қанча миқдорда қайтарганим афзал? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

У кишининг рози бўлиши билан қарз сиздан соқит бўлади. Бировга эҳсон қилиб юбориш сизнинг ишингиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat