Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исим қўйиш хақида

10:17 / 06.07.2017 | Asliddin | 4934

Ассалому алайкум! Жиянчали бўлдим (қизалоқ) исм қўйишга кeлиша олмаябмиз. Энам (дадамнинг онаси) отанга уруш вақтида бир рус қиз қараган, даволаган экан ўша қизни исмини набираларимдан бирортасига қўямизда дeб айтиб юрарди. Шу қизни исмини қўяйлик демоқда.      Қизнинг исми Зоя бўлган экан, агарда исмини Зоя дeб қўйсак мусулмончиликга тўғри кeладими? Ҳозир отам ҳам дадам ҳам оламдан ўтиб кeтган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсон қиёмат кунида чақирилганда шарманда бўлмайдиган исмни танлаш керак. Яхшилик қилишга келсак албатта уни қадрлаш керак, лекин бошқа йўл билан. Биздан аввал ўтган ҳар бир муслима оналаримиз бизни нафақат дунё балки охиратимиз учун ҳам улкан яхшиликларни қилишган. Оиша розияллоҳу анҳуо онамиздек оналаримиз бўлмаганларида қанча-қанча масалалар бизларга етиб келмаган бўлар эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳақларида “Агар Умар бўлмаса дин йўқ бўлиб кетар эди” деган гаплар ҳам айтилган. Бу гапларни оналаримиз ҳақларида ҳам айтишимиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat