Ассалому алайкум! Уйқуда жин босиш, уйқуда фалаж бўлиб қолиш содир булишидан қандай қутилиш мумкин? Бунда энди ухлайман деган вақтда оёқ қўллар ишламай қолади, кўз очиқ уйғоқ ҳолда қулоқларимга хар хил қўрқинчли овоз киради. Ҳеч қимирлашга куч қолмайди, зўрға бармоғимни қимирлатсам кейин ҳама жойим қимрлаб уйғонаман. Бир йилда икки ёки уч марта шундай ҳолат бўлади, болалик вақтимдан бери шу ҳолат давом этиб келади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ҳамма вақт суннатга мувофиқ ётишга одатлансангиз бу нарсалар бўлмайди. Валлоҳу аълам!