Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айкидо хакида саволим бор эди

00:00 / 20.03.2007 | eski savollar | 654
Ассалому алайкум Шайх хазратлари!Аввало килаётган хайрли ишларингизда Аллох ёрдам берсин. Аллох рози булсин. Бир саволим бор эди. Мен мана 4 йилдирки Айкидо шарк курашиш санъатига кайтайман. Хозирда яшил белбог (биласизки, уларда сарик, яшил ва кора белбог сохиблари булади) учун имтихон топширмокчиман. Аммо мени уйлантираётган нарса уларнинг бир бирларига бош эгиб рукуъ сифатида харакат килишлари. Узимизнинг дарсларда бу харакатни мен килмайман (трениримиз тушунадиган одам) аммо хозир белбог олиш учун бошка шахарга семинарга кетаяпман ва у ерда мана шу харакатни килмасам белбог сохиби була олмаслигим мумкин. Шунинг учун ракиб билан сал бошимни эгиб (хатто кузимни хам ерга каратмасдан) саломлашсам буладими? Бу инсонга рукуъ килишга кириб колмайдими? Утириб килинадиган машкларда бир бирларига сажда киладилар хисоб. Буни харакатни хам умуман килмайман. Аммо якинда айтишдики тиззани ерга куйиб бир кулга суяниб саломлашсанг хам булади деб. Шу шаклдага харакат килишим Исломга зид булмайдими? Расмда келтирилган тарзда: [ИМГ]ҳттп://т.фото.радикал.ру/0703/0д/60б6э68ф250д.жпг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Бир киши:«Ё Аллоҳнинг Расули! Биздан бир одам ўз биродари ёки дўстини учратиб қолади. Ўшанда унга инҳиноъ қиладими?» деди.«Йўқ», дедилар.«Уни қучоқлаб, ўпадими?» деди.«Йўқ», дедилар.«Қўл ушлашиб кўришадими?» деди.«Ҳа», дедилар».Ҳадисдаги «инҳиноъ» сўзини «эгилиш» деб таржима қилинганидан келин салом берганидаги эгилиши шу ҳадисга биноан мумкин эмас деган хулоса чиқариш мумкин. Аммо эгилиш билан эгилишнинг фарқи бор.Уламоларимиз бу ҳадисдаги «инҳиноъ» намоздаги рукуъга ўхшаш эгилиш деганлар.Фақиҳлар, жумҳури агар бир киши бошқа одамни Аллоҳни улуғлагандек, улуғлаш нияти ила унга намоздаги рукуъ даражасида эгилиб таъзим қилса, ҳаром ишни қилган бўлади, деганлар.Аммо Аллоҳни улуғлагандек, улуғлаш нияти бўлмаса, қаттиқ макруҳ иш бўлади.Одамлар одатланиб қолган саломлашиш вақтида бошни эгиш ва энг оз рукуъ даражасига етмай эгилишда куфр ҳам, ҳаром ҳам йўқ, деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat