Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

закотнинг 2.5 % ҳақида

00:00 / 20.03.2007 | eski savollar | 900
ассаламу алайкум.ҳурматли домла бир одам закотнинг 2.5% лигига ҳужжат юқ,ким қанча берса ҳам булаверади деди.айни 2.5% лиги қаттан келиб чиққани ҳақида тушунтириб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Бакр уни Баҳрайнга юборганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга фарз қилган садақа ҳақида ёзиб берган мактубда: «Танга пулда ўндан бирнинг тўртдан бири. Агар бир юз тўқсон тангадан бошқа бўлмаса, унда ҳеч нарса йўқ. Магар эгаси хоҳласа, (ўзи билади)», дейилган эди. Бухорий, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган. Бешовлари қилган ривоятда: «Танга пулнинг беш увқиясидан озида садақа йўқ», дейилган.Арабчада кумуш танга пулни «варақ», «риққа», деб аталади. Ушбу ҳадисда ўша кумуш танга пул ҳақида сўз кетмоқда.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар;1. Кумуш танга пулдан фарз бўладиган Закот миқдори ўндан бирнинг тўртдан бири, бугунги кун истилоҳи билан айтилганда икки ярим фоизи экан. Демак, кимнинг кумуш тангалари нисобга етса, икки ярим фоизини Закот қилиб чиқариши керак бўлади.2. Бир юз тўқсон танга кумуш пулга Закот фарз бўлмайди. Фақат эгаси ўз ихтиёри билан Закот бермоқчи бўлса, ўзи билади.3. Кумуш танга пулнинг нисоби беш увқия. Бир увқия-қирқ дирҳамга тенг. Уни бешга кўпайтирсак, икки юз дирҳам бўлади. Икки юз дирҳам кумуш пул нисобга етган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat